Latest news

10:40Европанинг ТОП клуби Кевин Де Брюйнега қизиқиш билдирмоқда  0 09:30Sofascore. Москва дербисида Файзуллаев қандай баҳо олди?  2 08:58«Реал»нинг «Арсенал»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  8 08:23Клаудио Раньери кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:53Sofascore. Кечаги учрашувда қаҳрамонга айланган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 02:48Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"  5 01:39А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинда захирадан тушиб, гол урган ҳолда "Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолди!  40 01:30Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман"  2 00:45Кьеза "Ливерпул"ни А Сериянинг топ клубига алмаштириши мумкин  2 00:11Расман: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – Жаҳон чемпионатида  18 23:30РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаев 66 дақиқа ўйнади  57 23:21Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"  4 23:00U-17 Осиё кубоги. Хитой – Ўзбекистон 1:2  7 22:45Суперлига. "Тошкентли боллар" Жиззахда ютқазишди. "Андижон"да ғалаба, ОКМКда эса дуранг  8

U-23 Осиё чемпионати кимларни танитган? News

U-23 Осиё чемпионати кимларни танитган?

8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бу ҳисоб бўйича тўртинчи мусобақа бўлади. Шу ўринда тарихдаги учта U-23 Осиё чемпионати ёдга оладиган бўлсак, ҳар учала турнир бир нечта футболчиларни мухлисларга танитгани маълум бўлади. Бу футболчилар кейинчалик Осиё даражасида ном қозонишди ва ҳозир ўз миллий терма жамоаларининг асосий юлдузлари ҳисобланади. 

Масалан, япониялик Шоя Накажима 2014 ва 2016 йилда ўтказилган дастлабки иккита мусобақада иштирок этган. Унинг учун айниқса 2016 йилги мусобақа муваффақиятли келиб ўз терма жамоаси билан олтин медалларни қўлга киритишдан ташқари “Мусобақанинг энг яхши футболчиси” деб топилган. Накажима шу йил бошида маълум муддат Қатарнинг “Ал Дуҳайл” клубида фаолият олиб борди ва ёзда “Порту” сафига ўтиб кетди. 25 ёшли футболчи айни пайтда Япония миллий терма жамоасида мунтазам ҳаракат қилиб келмоқда.

 

Дастлабки икки мусобақада иштирок этиб мухлислар тилига тушган яна бир футболчи бу Алмуаз Али. Қатарлик ҳужумчининг нималарга қодирлигини БААда ўтказилган Осиё Кубогида кўрдик. Бироқ Алмуаз Али 2016, 2018 йилги U-23 Осиё чемпионатларида ҳам қатнашган. Ўша мусобақада унинг ёнида шериклари - Абдулкарим Ҳассан (2018 йил "Осиёнинг энг яхши футболчиси") билан Акрам Афиф  (2019 йил "Осиёнинг энг яхши футболчиси") ҳам бўлган.

 

U-23 Осиё чемпионати нафақат майдондаги ўйинчилар, балки дарвозабонларни ҳам кашф этиб берган. Хусусан бугунги кунда Эрон терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Алиризо Бейранванд 2014 йилги мусобақада ўйнаганини кўпчилик билмаса керак. Ўшанда 22 ёшли Алиризога деярли ҳеч ким эътибор бермаган бўлиши мумкин. Кейинчалик ундан моҳир дарвозабон етишиб чиқди ва Бейранванд Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да ўз терма жамоаси дарвозасини муносиб қўриқлади.

 

Ёки яна бир футболчи Хванг Хи Чанни олайлик. Бугунги кунда Жанубий Корея миллий терма жамоаси ҳамда Австриянинг “Ред Бул Зальцбург” клуби сафида фаолият юритаётган Хванг Хи Чан айнан 2016 йилги U-23 Осиё чемпионатидан сўнг Европага йўл олган. Ўша мусобақада кореялик ҳужумчи ўз жамоасининг финалга қадар етиб боришида катта ишни амалга оширганди. 

U-23 Осиё чемпионати кашфиётларидан бири Омар Хрбин ҳисобланади. Суриялик ҳужумчи ҳам 2014 ва 2016 йилги мусобақаларда иштирок этган. Хрбин ҳаракат қилган Сурия олимпия терма жамоаси 2014 йил чорак финалга қадар етиб борган. У икки йилдан сўнг ташкил этилган мусобақада иккита ўйинда учта гол урди. Омар Хрбин бугунги кунда “Ал Ҳилол” шарафини ҳимоя қилаётганини кўпчилик яхши билади.

 

Саудия Арабистони миллий терма жамоаси аъзоси Абдуллоҳ Отайф ҳам 2014 йилги U-23 Осиё чемпионатида иштирок этганидан сўнг машҳурлик чўққисига чиқа бошлади. Ҳозирда 27 ёшли футболчи “Ал Ҳилол” сафида мунтазам ҳаракат қилиб келмоқда ва шу йил ўз клуби билан Осиё чемпионлар лигасини қўлга киритди. 

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги охирги Осиё чемпионати биздан Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев каби ёш иқтидорларни кашф этиб берди. Аммо бу икки футболчи ҳозирча миллий терма жамоа даражасига чиққани йўқ. Балки навбатдаги иштирокдан сўнг бизнинг футболчиларга ҳам бутун Осиёга танилиш ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепиш насиб қилар.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика