Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  5 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  153 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

U-23 Осиё чемпионати. Финалга чиқамизми? News

U-23 Осиё чемпионати. Финалга чиқамизми?

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун бўлиб ўтадиган ярим финалнинг иккита ўйинидан сўнг финалга йўл олган бахтли иккита жамоа номини билиб оламиз. Қувонарлиси шундаки, мана шу бахтли жамоадан бири Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бўлиши мумкин. Бунинг учун бугун Жанубий Кореяни мағлуб этишимизга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, ўйин бизнинг вақт билан 16:30да бошланади.

Омадсиз старт, лекин ишончли иштирок

Мусобақада ҳозирча тўртта ўйин ўтказдик: учта ғалаба ва бир мағлубият. Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Равшан Ҳайдаровни ҳам, футболчиларни ҳам танқид қилганлар кўп бўлди. Зеро бунга асос бор эди. Гап мағлубиятда эмас. Қатар билан кечган баҳсда ўйинимиз умуман қовушмади. Бутун 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси томон атиги бир марта аниқ зарба йўллаганимиз одамларни хуноб қилди.

Лекин кейинроқ билдикки, Қатар гуруҳимиздаги энг кучли жамоа экан. Иккинчи кучли жамоа ким экани биз билан Хитой ўртасида аниқланиши лозим эди, хайрият айнан шу ўйиндаги ғалаба футболчиларимизнинг ўзига бўлган ишончини қайтарди. Чунки яна ютқазсак, мусобақа билан хайрлашишимиз турган гап эди. Албатта, Хитойга қарши зўр ўйнадик дея олмаймиз, рақиб ҳам тенгма-тенг курашди, фақат гол уриш бизга насиб қилгани омад келганидан дарак берди.

Хитой эса тўп кирита олмади, натижада биз 1:0 ҳисобида зафар қучдик. Охирги тур олдидан гуруҳ жадвалида ғалати вазият юзага келди: Қатарда 6 очко, Ўзбекистон ва Хитойда 3 очкодан. Агар Хитой Қатарни ютиб қўйганида масала тўплар нисбатига қоларди ва яна математик ҳисоб-китоб бошланарди. Лекин Қатар 0:1 ҳисобида ютқазаётиб, кейинчалик вазиятни ўнглай олди: улар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Биз эса сўнгги турда Уммонни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олдик.

Япониянинг мағлуб этилиши

Чорак финал бизни оддий бўлмаган жамоага қарши қилиб қўйди: Япония. Гарчи мусобақа номи U-23 Осиё чемпионати бўлса-да, Япониянинг турнирга U-21 футболчилари билан келгани маълум эди. Бу ҳақда турнирдан олдин Япония термаси бош мураббийи Хажиме Мориясу айтиб ўтганди.

Маълумки, икки йилдан сўнг яна шундай мусобақа ўтказилади ва навбатдаги U-23 Осиё чемпионати Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ўтказилишини инобатга олсак, Япония мезбон сифатида тўғридан-тўғри йўлланма эгаси бўлиши мумкин. Лекин бунгача ҳали вақт бор ва кейинги Осиё чемпионати регламенти чиққанидан сўнг ҳаммасини билиб оламиз.

Чорак финалдан ўрин олган баҳсда японияликларнинг бизнинг футболчилардан икки ёш кичик экани ўйин давомида яққол сезилиб турди. Гап бу ерда ҳам якуний натижада эмас. Одатда ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги турнирларда ҳатто бир ёш фарқи ҳам катта роль ўйнайди. Шу боис учрашув бошидаги 20 дақиқани айтмаганда қолган вақт мобайнида тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Японлар айтарли ҳужум қила олмади. Албатта, 4:0 ҳисобидаги ғалаба футболчиларимизнинг кайфиятини кўтариб юборган бўлиши шубҳасиз. Қолаверса, шу куни деярли ҳамма футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди.

Отахонов – Ашурматов – Турсунов - Комиловдан иборат ҳимоя тўртлиги рақиб ҳужумчиларига имкон қолдирмаган бўлса, Азиз Ғаниев - Одил Ҳамробеков тандеми марказни тўлиқ қўлга олишди. Қанотларда Жасур Яхшибоев билан Достон Ҳамдамов фаол ҳаракат қилишди. Айниқса, шу куни рақиб дарвозасига иккита тўп киритган Яхшибоев ҳатто хорижлик мутахассислар эътиборига тушди.

Унинг ажойиб тарзда киритган биринчи голи ҳамон интернет тармоқларида айланишда давом этмоқда. Эркин ўйинчи сифатида ҳаракат қилаётган Жавоҳир Сидиқовни ҳам мақтасак арзийди. У ўзининг абжирлиги эвазига рақибга деярли ўйин бермади. Аммо ҳужумда ўйнаётган Забихилло Ўринбоевдан кўнгил тўқ эмас. Унинг гол уриш тугул, дарвоза томон аниқ зарбаларини деярли кўрмадик.

Жанубий Корея - жиддий рақиб

Қайси ёшдаги мусобақа бўлмасин, Жанубий Корея ҳар доим бизга жиддий рақиб бўлиб келган. Мана энди ярим финалда жамоамизнинг асл кучини кўрсак ажаб эмас. Тўғри, Японияни 4:0 ютдик, йигитларимизнинг кучини кўрдик, аммо японлар биздан икки ёш кичиклигини унутмайлик. Жанубий кореяликлар эса худди биз каби, демак бугун иккита тенгқур жамоа ўзаро баҳс олиб боради.

Бугунги рақибимиз “D” гуруҳидан биринчи ўрин билан чиқди. Корея аввалига Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейин Сурия билан дуранг (0:0) ўйнади ва охирги турда Австралия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Чорак финалда эса улар бирмунча кучсиз Малайзияни 2:1 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборишди.

Қизиғи шундаки, мусобақанинг ярим финалига етиб келган жамоалар “А” ва “D” гуруҳи вакилларидир. Яъни, “B” ва “C” гуруҳидагиларнинг барчаси аллақачон мусобақани тарк этиб бўлишди. Шундай қилиб ярим финалда “А” гуруҳи пешқадами Қатар “D” гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан Вьетнамга қарши баҳс олиб борса, биз Жанубий Корея билан ўйнаймиз.

Ҳозирдан тахмин қилиш қийинмас, катта эҳтимол билан Қатар Вьетнамни енгади ва финалга йўл олади. Агар биз Жанубий Кореяни мағлуб эта олсак, 2014 йил биринчи бор ўтказилган U-23 Осиё чемпионатидаги воқеа такрорланади. Ўшанда Ироқ ва Саудия Арабистони ўз иштирокини бир гуруҳда бошлаб, якунда финалга етиб келишган ва ҳал қилувчи баҳсда Ироқ Саудияни мағлуб этганди. Ўша мусобақада бу икки жамоанинг гуруҳида биз ҳам бор эдик ва гуруҳдан чиқа олмаганмиз.

Мана энди орадан тўрт йил ўтиб Қатар билан Ўзбекистон финалга чиқадиган бўлса, яна шунга ўхшаш ҳолат такрорланади. Ажаб эмас, шундай бўлса. Бу шундай мусобақаки, ундан ким чемпион бўлишини айтиш қийин. Лекин даъвогарлар орасида Ўзбекистон ҳам борлиги кишини хурсанд қилади ва вакилларимизга охиригача мухлислик қилишга ундайди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика