Latest news

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  9 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  4 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  105

U-23 Осиё чемпионати. "А" гуруҳи иштирокчилари News

U-23 Осиё чемпионати. "А" гуруҳи иштирокчилари

Маълумки, 9-27 январь кунлари Хитойда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнир бу йил учинчи марта ташкил этилади.

Турнир бошланишига кам вақт қолаётган бир пайтда ОФК веб-сайти ҳар бир гуруҳга алоҳида тўхталиб, иштирокчилар ҳақида маълумот берди. Қуйида "А" гуруҳи жамоалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

ХИТОЙ
Энг яхши иштироки: Гуруҳ босқичи (2014, 2016)
Қандай чиқди: Мусобақа мезбони

Хитой терма жамоаси аввалги икки босқичда ўзини кўрсата олмаган. Улар барча ўйинларда мағлуб бўлишган. Бу сафар эса мезбон сифатида хитойликларнинг U-23 Осиё чемпионатидан умиди катта. Гарчи мезбон бўлишига қарамай, Хитой ўз хоҳиши билан саралаш ўйинларида ҳам қатнашди. Улар Камбоджа билан 0:0 ўйнаб, Филиппин устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишди ва охирги ўйинда Япониядан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Хитой таркибида уч нафар хавфли ўйинчи бор: Вей Шихао ("Шанхай СИПГ"), Денг Ханвен ("Бейжинг Ренхе") ва Жанг Юнинг ("Вердер").

ҚАТАР
Энг яхши иштироки: Тўртинчи ўрин (2016)
Қандай чиқди: Саралашда "С" гуруҳи ғолиби

Кўпчилик Қатар ёшлари ҳақида илиқ фикрлар билдирмоқда. Икки йил аввалги мусобақада бу жамоа тўртинчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда қатарликлар учинчи ўрин учун кечган баҳсда Ироққа мағлуб бўлишган. Жамоа бош мураббийи Феликс Санчес ҳисобланади. Маълумот учун бу мураббий ҳозирги таркибни футболчилар U-19 бўлганидаёқ шуғуллантиришни бошлаган. Қатар саралаш босқичида Туркманистон ва Ҳиндистонни мағлуб этиб, Сурия билан дуранг ўйнади.

ЎЗБЕКИСТОН
Энг яхши иштироки: Гуруҳ босқичи (2014, 2016)
Қандай чиқди: Саралашда "D" гуруҳи ғолиби

Афсуски, бу ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаси аввалги иккита мусобақадаги иштироки билан мақтана олмайди. Чунки иккаласида ҳам футболчиларимиз гуруҳдан чиқа олишмаган. Лекин бу йилги мусобақадан умид катта. Бу ҳақда бош мураббий Равшан Ҳайдаров ҳам матбуот анжуманида айтиб ўтди. Ўзбекистон саралаш ўйинларини 100 фоизлик натижа билан якунлади: учта ўйин, уч ғалаба. Футболчиларимиз саралашда Ливан, Непал ва БААдан устун келишди.

УММОН
Энг яхши иштироки: Гуруҳ босқичи (2014)
Қандай чиқди: Саралашда "А" гуруҳи ғолиби

Уммон фақат 2014 йилги U-23 Осиё чемпионатида қатнашган. Чунки биринчи мусобақа айнан Уммонда ўтказилганди. Лекин ўз майдонида ўтказилган тунирда уммонликлар гуруҳдан чиқа олишмаган. Аммо бу сафар бу жамоанинг ҳам умиди катта. Чунки Уммон саралаш ўйинларида кимсан Эронни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика