Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

U-22 Three Nations Tournament: Ўзбекистон ёшлар термаси муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди News

U-22 Three Nations Tournament: Ўзбекистон ёшлар термаси муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўйинни Қирғизистон U-22 термасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Бобур Абдухолиқов  дубль муаллифига айланди.

Қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонган Равшан Ҳайдаров шогирдлари сўнгги ўйин олдидан 9 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.  

Ўзбекистонлик футболчилар илк ўйинда Қирғизистон ёшларини 1:0 ҳисобида, иккинчи ўйинда Қатар ёшларини худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Эътиборлиси, ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон U-22 термаси ўз дарвозасидан бирорта гол ўтказиб юбормади.

Мусобақа мезбони Қатар ёшлар термаси ҳисобида 4 очко, Қирғизистон U-22 термаси ҳисобида эса 1 очко мавжуд. Турнирнинг сўнгг беллашуви бугун, 6 июль куни Қатар ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

U-22 Three Nations Tournament
Aspire P7 стадиони
5 июль, чоршанба

Қирғизистон U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:2

Голлар: Бобур Абдухолиқов (2, 50)

Огоҳлантиришлар: Асқар Солиев (19), Георгий Славний (58), Абай Боколеев (80) – Ойбек Рустамов (50)

Қирғизистон U-22: Достон Алибеков (Кутман Қодирбеков, 71), Мустафо Юсупов, Айзар Акматов (Алмаз Малиеов, 71), Данила Сокирченко, Асқар Солиев, Одил Абдураҳмонов (Мамиралиев Суюнтбек, 45), Азим Азаров (Абай Боколеев, 72), Қодир Шаарбеков,  Андрей Долженко, Нуртай Курмантай, Виктор Кельм (Георгий Славний, 43).

Ўзбекистон U-22: Сарвар Каримов (Ботирали Эргашев, 70), Ислом Қобилов, Аббос Отахонов, Достон Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров, Дониёр Нарзуллаев (Хуршид Ғиёсов, 46), Жавоҳир Сиддиқов (Бекзод Ғанижонов, 70), Абдужамол Исроилов (Жасур Яхшибеов, 46), Шароф Муҳиддинов (Ойбек Рустамов, 46), Бобур Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев, 64), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 64).

Мусобақа давомида қайд этилган натижалар: 

30 июнь, жума
Қатар – Қирғизистон 3:3

1 июль, шанба
Ўзбекистон – Қирғизистон 1:0

2 июль, якшанба
Қатар – Ўзбекистон 0:1

4 июль, сешанба
Қатар – Қирғизистон 2:0

5 июль, чоршанба
Қизғизистон – Ўзбекистон 0:2

6 июль, пайшанба
Ўзбекистон – Қатар

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика