Latest news

10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  27 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0

U-21 биринчилиги. "Қўқон-1912" кичик дербида ғолиб бўлди News

U-21 биринчилиги. "Қўқон-1912" кичик дербида ғолиб бўлди

U-21 биринчилиги 2-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Кичик “дерби” тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа аъзолари илк дақиқалардан ташаббусга эга бўлишга интилишди.

Вақт ўтиши билан томонларни ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 33-дақиқада Дилшод Самиқов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу вазиятда мезбонлар вакили рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳужумни гол билан якунлади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни ҳам қўқонлик футболчилар шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Ушбу вазиятда Сарвар Каримов маҳорат кўрсатди. Бўлим ўрталарига келиб усутунлик меҳмонлар томонига ўтди. Андижонликлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Қўқонликлар эса ҳимояда ишончли ўйнашди. Айниқса, Жасур Ёқубов ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини қайтариб турди.

Сўнгги дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари кетма-кет ҳужумлар уюштиришганига қарамай, ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ёшлари кичик “дерби”да ғалаба қозонишди.

U-21 Биринчилиги
2 - тур
"Қўқон-1912" - "Андижон" – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе,Олим Тўйчибоев.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Гол: Дилшод Самиқов – 33.
“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 4. Бекзод Каримов, 7. Аюбхон Абдураҳимов, 9. Рамз Исақов, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Дилшод Самиқов, 55. Абдуллох Миркомилов, 65. Жасур Ёқубов, 78. Аброр Усмонов, 79. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 96. Умид Муҳаммадалиев.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 11. Иброҳим Мухторов, 17. Иброҳим Усмонов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 70. Рустем Асанов, 97. Отабек Қодиров.
“Андижон”: 30. Акмал Ортиқов, 5. Сардор Маъруфжонов, 7. Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 10. Усмонали Исмоналиев, 11. Пўлат Шарифов, 14. Тимур Исмоилов, 17. Фарҳод Соҳибжонов,18. Машҳур Мирзаев, 19. Жамшид Ҳамидов, 21. Рустам Қучқоров, 33. Дониёр Абдуманопов.
Захира: 32. Жавоҳир Қиличев, 2. Абдулло Абдулазизов, 6. Муҳаммадкарим Тоиров, 8. Абдухалил Абдураҳимов, 9. Асил Азизов, 22. Муҳаммад Иброҳимов, 77. Бекзод Ғаниев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика