Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди News

U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди

U-21 чемпионати 10-тур учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" – "Бунёдкор" баҳси ўтказилмайдиган бўлди.

"Суперлига ва Про лига регламенти" 4.1-бандига кўра, мусобақа доирасидаги учрашувлар "Лицензиялаш регламенти" асосида ишлаб чиқиладиган "Стадионлар тўғрисидаги низом"га мувофиқ Лига томонидан рухсат этилган стадионларда ўтказилади.

4.3-бандга асосан форс-мажор ҳолатида учрашувни ўтказиш учун стадионни ўзгартиришга тўғри келса, мезбон футбол клубига Лига билан уч томонлама келишувга эришган бошқа стадионлардан биридагина расмий учрашувни ўтказиш учун рухсат берилади. Аммо Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуаси ҳамон Лиганинг минимал талабларига тўла тайёр бўлганича йўқ. Лига мутахассисининг мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида берган кўрсатмалари ҳозирга қадар бажарилмади. Шунингдек, мазкур учрашувни кўчириш учун талаб даражасидаги бошқа бўш стадион тақдим этилмади. 

Шуни инобатга олиб, U-21 чемпионати 10-тур учрашувлари доирасидаги "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашуви ўтказилмайдиган бўлди. Регламентнинг 10.11-бандига мувофиқ мезбон клубга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, рақиб жамоага эса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика