Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

U-21 Биринчилиги. 1-давра якуни. «Локомотив» - пешқадам! News

U-21 Биринчилиги. 1-давра якуни. «Локомотив» - пешқадам!

Тимур Кападзе бошчилигидаги «Локомотив» U-21 жамоаси биринчи даврани 28 очко билан пешқадам сифатида тугатди.

Бунинг учун «Локо» ёшларига 8 ғалаба ва 4 дуранг кифоя қилди. Ёш «темирйўлчилар» мавсумнинг дастлабки баҳсини сафарда «Пахтакор» У-21 жамоасини 3:0 ҳисобида енгиш билан бошлашди. Шундан сўнг кетма-кет иккита ўйинда дуранг қайд этилди. 

4-турга келиб АГМК 1:0 ҳисобида мағлуб этилгач, кейинги иккита беллашувада яна омад келмади. 9-турдан бошлаб «Локомотив» футболчиларини тўхтатишнинг имкони бўлмади. Тимур Кападзе шогирдлари қаторасига бешта учрашувни ғалаба билан якунлашди. Мана шу ўйинлардан иккитаси йирик ҳисобда якун топди. 

«Локо» футболчилари 9-турда «Бунёдкор»ни 5:0 ва 11-турда «Сурхон»ни 9:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Жамоа охирги беш ўйинда 19та тўп киритиб, ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юборди. Умумий ҳисобда эса тўплар нисбати 27-5 кўриниш олди.

«Локомотив» U-21 жамоасининг биринчи даврада қайд этган натижалари: 

1-тур. «Пахтакор» - «Локомотив» 0:3
Голлар:
Маъмур Икромов (пенальти), Акбар Қўчқоров, Владислав Фомин. 

2-тур. «Локомотив» - «Навбаҳор» 0:0 

3-тур. «Локомотив» - «Андижон» 0:0

4-тур. «Локомотив» - АГМК 1:0 
Гол: Мирзоҳид Қўчқоров

5-тур. «Бухоро» - «Локомотив» 1:1 
Гол: Жавоҳир Алижонов 

6-тур. «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1

7-тур. «Локомотив» - «Қўқон-1912» 2:1 
Голлар: Акбар Қўчқоров, Владислав Фомин. 

8-тур. «Металлург» - «Локомотив» 1:1
Гол:
Шоҳруҳ Мўминқулов

9-тур. «Локомотив» - «Бунёдкор» 5:0
Голлар:
Азизбек Амонов (пенальти), Авазбек Ўлмасалиев, Мирзоҳид Қўчқоров, Жавоҳир Алижонов, Фозилхон Абдуллажонов. 

10-тур. «Насаф» - «Локомотив» 1:2
Голлар:
Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев. 

11-тур. «Локомотив» - «Сурхон» 9:0
Голлар:
Мирзоҳид Қўчқоров, Шоҳруҳ Мўминқулов, Жалолиддин Жумабоев (2та), Умар Адҳамзода, Владислав Фомин, Асадбек Исломов, Санжар Аҳадов (2та). 

12-тур. «Динамо» - «Локомотив» 0:2
Голлар:
Владислав Фомин, Акбар Қўчқоров. 

13-тур. «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
Гол:
Жавоҳир Алижонов.

«Локомотив» U-21 биринчи даврада энг кам гол ўтказган жамоа бўлди. Ўз майдонида очко йиғиш бўйича ҳам «Локомотив» биринчи ўринни эгаллади. «Темирйўлчилар» уйдаги ўйинларда 17 очко тўплашди. Қолган 11 очко сафардаги баҳсларда қўлга киритилди. 

Сафарда бешта ўйин ўтказган футболчиларимиз шундан учтасида зафар қучиб, икки бор дуранг қайд этишди. Сафар учрашувларида тўплар нисбати 9-3. Қизиғи шундаки, «Локомотив» ёшлари сафарда ютқазмаган ягона жамоа бўлишди.

Фомин ва Алижонов - қўшалоқ тўпурар!

«Локомотив» U-21 сафида энг кўп гол урганлар ҳужумчи Владислав Фомин билан ярим ҳимоячи Жавоҳир Алижонов бўлди. Ҳар иккала футболчи биринчи давра ўз ҳисобига тўрттадан гол ёзиб қўйди. 

Шунингдек, Акбар Қўчқоров, Мирзоҳид Қўчқоров ва Жалолиддин Жумабоев биринчи даврада 3 мартадан рақиблар дарвозасини ишғол қилишди. Қуйида «Локомотив» U-21 жамоаси сафида гол урган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз. 

Владислав Фомин - 4

Жавоҳир Алижонов - 4

Акбар Қўчқоров - 3

Мирзоҳид Қўчқоров - 3

Жалолиддин Жумабоев - 3

Санжар Аҳадов - 2

Шоҳруҳ Мўминқулов - 2

Маъмур Икромов - 1

Азизбек Амонов - 1

Авазбек Ўлмасалиев - 1

Фозилхон Абдуллажонов - 1

Умар Адҳамзода - 1

Асадбек Исломов - 1

Албатта, ёшларнинг биринчи ўрин билан танаффусга чиқишида мураббийлар штабининг меҳнати катта бўлди. Тимур Кападзега мураббийлардан Константин Кузнецов, Денис Коростиченко, Анвар Жабборов, Руфат Акрамхўжаев, жамоа шифокори Саломхон Қосимов, мссажчи Абдураҳим Саримсоқов ҳамда администратор Бекзод Арслонов яқиндан ёрдам беришди. Ва албатта жамоага «Локомотив» ПФК раҳбариятининг эътибори юқорилиги бўлди.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика