Latest news

22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  1 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  26 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  3 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  45 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0

U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа News

U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа

Бугундан Хитойнинг Шеньянг шаҳрида U-20 Осиё кубоги бошланди.

Вакилларимиз мазкур турнирга амалдаги чемпион сифатида ташриф буюришган. Демак, бу сафар ҳам терма жамоамиздан катта натижа кутишга ҳақлимиз. Умуман олганда ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз шу кунгача қитъа турнирида 9 маротаба иштирок этган ва уларнинг 2 тасида совриндорга айланган бўлса, 2 та мусобақада ярим финалда иштирокини тўхтатган. Ҳар бир турнир ўзига яраша тарихга эга. Биз мусобақа олдидан қисқача ўтган турнирлар ҳақида ҳикоя қиламиз. 

Қатар-2002

U-20 терма жамоамиз Осиё кубокларидаги илк иштирокини 2002 йил Қатар мезбонлик қилган мусобақадан бошлаган. 2000 йиллар бошида таркибида Гейнрих, Жасур Ҳасанов, Камолиддин Тожиев, Игнатий Нестеровлар бўлган жамоа халқаро майдондаги дастлабки муваффақиятли қадамларни бошлаб берганди. Саралаш баҳслари 2002 йил май ойида Тошкентда ўтган, рақиблар Туркманистон 7:0, Непал 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Бир сўз билан айтганда ортиқча муаммога дуч келинмаган, дея оламиз. Октябрь ойига келиб Осиё кубоги Қатар яшил майдонларида старт олади. Ўша вақтда ҳам Япония, Корея, Саудия Арабистони қитъа гигантлари эди. Аслини олганда энг омадли терма жамоаларимиздан бири айнан мазкур авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улар илк марта қитъа чемпионатига чиқиш билан бирга ЖЧ йўлланмасини ҳам қўлга киритганлар ва энг кераклиси узоқ йиллар давомида МТЖ шарафини ҳимоя қилганлар. Биринчи турда вакилларимиз Таиландни 4:0 натижасида енгишди, Жанубий Корея мезбонларни минимал ҳисобда ютди (1:0). Иккинчи турга келиб эса вазият ўзгарди. Қатар Таиланддан уч очко олган бўлса, Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди. Сўнгги тур олдидан Қатар ва Ўзбекистонда вазият тенг эди.  Александр Гейнрих ўша пайтларни қуйидагича хотирлайди:

"Гуруҳимиздаги рақиблардан бири Қатар. Бундай пайтда бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Қатар билан ўйиндан олдин Виктор Борисов мураббийлар штабидагилар билан бизни йиғди ва ўйинга кўрсатмаларни берди.

Ўйинга қизиқишим жуда катта. Қандайдир туйғу, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни айтарди. Магдеевга, майкамга ёзув ёзаман дедим. Маркер фақат Борисовда бўларди. Турдим-да, Борисовни эшигини тақиллатдим.

- Ким, у?

- Мен, Саша!

- Сенга нима керак, чақирмадим-ку?

- Тўғри, маркерингизни бериб тура оласизми?

- Уни нима қиласан?

- Сизга совғам бор.

Маркерни олдимда, қаердан бу фикр миямга келди билмайман “нас не догонят“, деб ёздим",- дея хотирлайди Саша. 

Учрашув голларга бой руҳда ўтди. Гейнрихнинг хет-триги, Крушельницки ва Ҳасановнинг киритган тўплари Ўзбекистонга 5:4 ҳисобидаги ғалабани келтирди.   Александр Гейнрих ўзининг учинчи голини уриб, ҳисобни 4:2 кўринишга олиб келгач футболкасини ечади, футболка ичидаги майкада шундай ёзув турарди, "Нас не догонят"!

Қатар - Ўзбекистон - 4:5 (1:2)

21.10.2002. 3-тур. 

Голлар: Крушельницкий Ярослав, 3 (0:1), Гейнрих Александр, 45 (1:2), Гейнрих Александр, 51 (1:3), Гейнрих Александр, 73 (2:4), Хасанов Жасур 83, 90 (4:5) - Али Аль-Марри, 5 (1:1), Адель Лами, 71 (2:3), Валид Абдулла, 75 (3:4), Мешал Абдулла - п, 85 (4:4)

Чорак финалда Сурияни йирик ҳисобда таслим қилган Виктор Борисов шогирдлари мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мундиалга чиқишга муяссар бўлганди, десак тўғри бўлади. Кейинги босқичда Японияга пенальтилар сериясида, учинчи ўрин учун Саудия Арабистонига имконият бой берилган. Эътибор қилинг, бу пайтга келиб Гейнрих, Крушельницкий, Бикмаев, Саломов, Ҳасанов ўз клубларида ҳам кўзга кўринишни бошлаганди. Бу "олтин" авлод кейинги ёш тоифалари учун дебоча вазифасини ўтаб бергани билан қадрлидир. 

Мундиалга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркиб билан ташриф буюрган. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлган. Германиялик Юрген Гёде барча ишга бош-қош бўлган: Темур Ғаниев, Игнатий Нестеров, Шавкат Раимқулов, Рустам Қодиров, Ярослав Крушельницкий, Музаффар Холиқов, Камолиддин Тожиев, Владимир Аникин, Ислом Иномов, Тимур Султонов, Илҳом Суюнов, Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Нодирбек Қўзибоев, Илёс Зейтуллаев, Ильдар Магдеев, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Константин Боев, Бахриддин Ваҳобов.


"А" гуруҳи

Жанубий Корея 7 очко

Ўзбекистон 6 очко 

Қатар 3 очко 

Таиланд 1 очко

Чорак финал

Сурия - Ўзбекистон 0:4

Ярим финал

Япония - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар серияси 4:2)

Учинчи ўрин учун

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:4


Малайзия-2004

2004 йил Малайзия мезбонлик қилган U-20 Осиё кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи бор иштирок этган. Жамоани Рауф Инилеев ва Рустам Абдуллаев жуфтлиги турнирга олиб борган. Айтишимиз мумкинки, таркиб ўзагини 2 йил аввал ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида қатнашган йигитлар Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Нодир Қўзибоев каби футболчилар ташкил қилган. Ўшанда ўсмирларимиз тарихда илк бор Осиёда кучли тўртликка кирганди. Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган "оқ бўрилар" ярим финал йўлланмаси учун жангда Жанубий Кореяга экстра-таймларда мағлубиятга учрашган. Якунда кореялик ёшлар Осиё кубогида ғолиб чиққанди. 

"С" гуруҳи

Ўзбекистон 7 очко 

Сурия 7 очко 

Лаос 3 очко

Ҳиндистон 0 очко

Чорак финал 

Ўзбекистон - Корея 1:2 (экстра таймларда)


Саудия Арабистони-2008. 

2006 йилги Осиё чемпионатида иштирок эта олмаган терма жамоамиз кейинги мусобақада катта сакрашни амалга оширган. Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги саралашдан муваффақиятли ўтган жамоамиз қитъа чемпионатида Иордания, Австралия, Таиланд билан биргаликда “D” гуруҳидан жой эгаллади.  Биринчи турда Иордания Даврон Мирзаевнинг ягона голи ҳисобига таслим этилди. Гуруҳ фаворити саналган Австралия билан учрашувда вакилларимиз муроса кўчасини танлашди. Сўнгги тур олдидан эса вазият қалтис тус олганди. Бизда тўрт очко, Таиландда эса уч очко бор эди. Таиландга қарши баҳсда футболчиларимизни фақат ғалаба қониқтирарди. Амалда Фозил Мусаев киритган биргина тўп бизни етти очко ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга олиб чиқди.Олдинда бизни Хитойга қарши мундиал чиптаси учун "жанг" кутарди. Тан олишимиз керак рақиб ўша пайтда ҳам ўз даражасини йўқотмаганди ва футболчиларимизга муносиб қаршилик кўрсатганди. Чорак финал учрашувида ҳам Убайдуллаев шогирдлари ўз услубларига содиқ қолган ҳолда эҳтиёткорликка урғу қаратишади ва таваккалга қўл уришни исташмайди. Чунки, битта гол учрашув тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин эди. Натижада беллашувнинг асосий вақтида дарвозаларга тўп киритилмади. Бош ҳакам, австралиялик Бежамин Уильямс жамоаларни 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимларга таклиф қилади.

Баҳснинг энг кулминацион воқеаси айнан овертаймларда юз берганди. Ўйин якунига етишига оз фурса қолаётганда, хитойликлар дарвозамиз томон хавфли ҳужум уюштиришади. Рақиб ҳужумини бартараф этган посбонимиз Дониёр Усмонов дастлаб тўпни қўлига олади. Уни шерикларига ошириб бериш мақсадида ерга ташлайди. Аммо, қаршисига хитойлик футболчи келганини ва босим қилганини кўрган ҳолда тўпни яна қўлида ушлайди. Бу ҳолат эса ФИФА қоидаларига зид ҳисобланарди. Тўпни ерга ташлагандан сўнг уни иккинчи бор ушлаш мумкин эмас. . Бундай пайтда қоидани бузган футболчига бевосита қизил карточка кўрсатилади. Уильямс эса ўз вазифасини бажаради, ҳамюртимизни майдондан четлатади ва жарима майдончамиз ичида рақиб фойдасига эркин зарба белгилайди. Сиз ўйлагандек пенальти эмас. Жарима майдони ичида эркин зарба. Айни пайтга келиб барча ўзгаришлар амалга ошириб бўлинганди. Бундай паллада жамоадаги бирон бир ўйинчи дарвозабон вазифасини вақтинчалик бажариб туриши лозим эди. Масъулиятни Ислом Тўхтахўжаев зиммасига олади ва терма жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолади - 0:0. Учрашув ғолибини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилишга тўғри келди. Футбол лотореясида дарвозага Тўхтахўжаев эмас Мурод Холмуҳаммедов туради. Хитойликларнинг сўнгги зарбасини Ли Зичао амалга оширади, Мурод Холмуҳаммедов тўпни қайтаришга муваффақ бўлади - 4:3! Ёшлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатида! Холмуҳаммедов қаҳрамон! Ярим финалда жуда кучли Жанубий Корея ёшлари ҳам турнир давомида тартибли ўйин кўрсатиб келаётган футболчиларимизнинг олдида ожиз қолишди. Шерзод Каримов ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Финалга келиб жисмоний жиҳатдан толиққан тўп тепарларимиз Маҳди Али устозлигидаги ва Аҳмад Ҳалил етакчилигидаги БААга 1:2 ҳисобида енгилишади. Шунга қарамасдан турнир якунлангач бизни мусобақанинг фейр-плей совринига лойиқ деб топишганди. 

Мусобақада қатнашган таркиб: Дониёр Усмонов, Муҳиддин Худоёров, Шерзод Аъзамов, Иван Нагаев, Камолиддин Тожибоев, Суннатилла Мамадалиев, Дилёрбек Ирматов, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Кенжа Тўраев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Зоҳид Раупов, Ойбек Қиличев, Мурод Холмуҳаммедов, Ғулом Урунов, Шерзод Каримов, Санъат Шихов

"D" гуруҳи

Австралия 7 очко 

Ўзбекистон 7 очко 

Таиланд 3 очко 

Иордания 0 очко 

Чорак финал 

Хитой – Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)

Ярим финал 

Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:0

Финал 

БАА - Ўзбекистон 2:1


Хитой-2010

Навбатдаги Осиё чемпионатига кейинги авлодни Марат Кабаев тайёрлади. Терма жамоа таркибида Никита Рибкин, Дилшод Жўраев, Салим Мустафоев, Владимир Козак, Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар бор эди. Чин ўлкасидаги турнирда вакилларимиз гуруҳдан пешқадам сифатида чиққан. Лекин мундиал йўлланмаси учун жангда Саудия Арабистонига экстра-таймларда енгилишган. 

Таркиб: Никита Рибкин, Виктор Мочалов, Акмал Турсунбоев, Дилшод Жўраев, Салим Мустафаев, Фарруҳ Нурлибоев, Жавлон Гусейнов, Владимир Козак, Сардор Рашидов, Абдумуталлиб Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Алибобо Раҳматуллаев, Азамат Мамажонов, Даврон Ҳошимов, Акрамжон Баҳритдинов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко, Акбар Исматуллаев, Исроил Эргашев, Александр Лупашко, Егорь Кримец, Бекзод Мирҳайдаров

"B" гуруҳи 

Ўзбекистон 9 очко

КХДР 6 очко 

Баҳраин 3 очко 

Ироқ 0 очко

Чорак финал 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:2


БАА-2012 

Амирликлар мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1993 ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этиши мумкин эди. Бу пайтда бизда Козак, Сергеев, Искандеров, Ҳакимовлар авлоди етишиб чиқаётганди. Қуръа натижаларига кўра, "оқ бўрилар" гуруҳда Иордания, КХДР, Вьетнам билан куч синашган. Терма жамоамиз аъзолари бу квартетдан пешқадам сифатида чиқишди. Чорак финалда эса дарвозабонимиз Асилбек Амонов катта саҳнага чиқди. У Сурия билан пенальтилар сериясида барча зарбаларни қайтаргани ёдингизда бўлса керак. Ярим финалда мусобақа чемпионига айланган Жанубия Корея тўсиғи ортга қайтарганди. Мусобақа якунида Игорь Сергеев Осиё чемпионатида 7 та гол билан тўпрарликни қўлга киритган. Қайсидир маънода Сергеев учун катта футболдаги ютуқларнинг дебочаси вазифасини ўтаган десак янглишмаймиз.

"С" гуруҳи

Бош мураббий: Аҳмаджон Мусаев 

Ўзбекистон 7 очко 

Иордания 5 очко 

КҲДР 4 очко 

Вьетнам 0 очко

Чорак финал

Ўзбекистон - Сурия 2:2 (пенальтилар серияси 3:0)

Ярим финал

Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:1

Таркиб: Асилбек Амонов, Акмал Турсунбоев, Баҳодир Мирсоатов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Максимилиян Фомин, Аббосбек Махсталиев, Владимир Козак, Абдуллоҳ Олимов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Искандеров, Абдулазиз Юусупов, Сергей Рекун, Жавлон Мирабдуллаев, Тимур Ҳакимов, Азизбек Муратов, Игорь Сергеев, Сардор Собирхўжаев, Забиҳилло Ўринбоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Жалолиддин Саидов

Мьянмар-2014

2014 йил ўша вақтдаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасида мураббийлар қўнимсизлиги кузатилади. Алексей Евстафеев, Сергей Лушчан, Илҳом Мўминжонов (Арманистондаги турнирга олиб борган) ва мусобақага 4 ой қолганда "Динамо" устози Равшан Ҳайдаров тайинланади. Кейинги йил Янги Зелландиядаги мундиалга йўлланма олиш вазифаси қўйилган терма жамоа олдида тайёргарлик учун қисқа вақт қолганди. Гуруҳ босқичида Индонезия синовидан қийинчиликсиз ўтган вакилларимиз иккинчи турда нисбатан жиддийроқ, ҳар бир ёшда хавф туғдирадиган БАА билан тўқнаш келади. Бу паллада Равшан Ҳайдаров олдида жиддий муаммо Одилжон Ҳамробековнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқади. Учрашувда устунликка эга бўлган терма жамоамиз ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекишади. Чорак финалда Таиланд билан куч синашган Ўзбекистон қийинчилик билан ғалаба қозониб ярим финал ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилади. Ярим финалда эса футболчиларнинг хотиржамликка берилиши оқибатида Шимолий Кореяга йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой беради. Шунга қарамай Равшан Ҳайдаров кичик муддатда яхши жамоа тузиб натижа кўрсатганди. Кейинги йилларда бу терма жамоа аъзолари янада шаклланиб 2018 йил Хитойдаги қорли финал қаҳрамонига айланишади.

Таркиб: Ботирали Эргашев, Дилшод Ҳамроев, Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Иброҳим Абдуллаев, Миржамол Қосимов, Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Аслиддин Абдиев, Илҳомжон Абдуғаниев, Фирдавс Абдусалимов, Бобур Давлатов, Сардорбек Азимов, Достонбек Ҳамдамов, Равшанбек Хурсанов, Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Турсунов, Жавоҳир Сидиқов, Хуршид Ғиёсов


"B" гуруҳи

БАА 5 очко 

Ўзбекистон 5 очко 

Австралия 5 очко 

Индонезия 5 очко 

Чорак финал 

Ўзбекистон - Таиланд 2:1

Ярим финал

КХДР - Ўзбекистон 5:0


Баҳрайн-2016

Орадан 2 йил ўтиб бу ёш тоифасидаги турнирга Баҳрайн мезбонлик қилди. Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланганига қарамай жамоа кўрсатган ўйин кўпчиликка манзур келган. Гуруҳда ҳозирда "Нефтчи"ни бошқараётган Виталий Левченко устозлигидаги Тожикистон ва кучли Австралия таслим қилинган, Хитой билан муроса кўчаси танланган. Чорак финалда эса Эрон вакилларимизни кичик ҳисобда таслим қилган. 

Таркиб: Умиджон Ҳамроев, Умиджон Эргашев, Шохруҳжон Раимов, Азизбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Хушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Санжар Қодирқулов, Саиджамол Давлатжонов, Жасурбек Яхшибоев, Суҳроб Нуруллоев, Бобур Абдихолиқов, Жавоҳир Эсонқулов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Жамшид Юсупов, Шохруҳ Маҳмудхожиев, Достон Ибрагимов, Ҳусниддин Ғофуров, Бекзод Ғанижонов, Нуриллоҳ Тўхтасинов


"D" гуруҳи 

Ўзбекистон 7 очко

Тожикистон 4 очко

Австралия 4 очко 

Хитой 1 очко 

Чорак финал 

Ўзбекистон - Эрон 0:2


Ўзбекистон-2023

Орадаги 7 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна Осиё чемпионатида қатнашди, бу сафар тарихда илк бор мезбон сифатида рақибларни қабул қилди. Мураббий Равшан Ҳайдаров эса 2014 йил амалга оширган ишини янги авлод билан яна бир бор уддалаши талаб этиларди. 

Таркиб: Эдем Неъманов, Отабек Боймуродов, Асрорбек Кенжаев, Иззатилло Пўлатов, Абдуқодир Ҳусанов, Абубакир Ашуров, Жавоҳир Ўтамуродов, Жаҳонгир Ўрозов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳруз Асқаров, Шаҳзод Неъматжонов, Умарали Раҳмоналиев, Шаҳриёр Жабборов, Зафармурод Абдураҳматов, Аббосбек Файзуллаев, Диёрбек Ортиқбоев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Нодир Абдураззоқов, Саидафзалхон Аҳроров, Шаҳзод Акрамов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Шерзод Эсанов, Асадбек Жўрабоев

Мазкур таркибдан Умарали Раҳмоналиев, Аббосбек Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Жаҳонгир Ўрозов каби футболчилар кўзга кўриниб қолганди. Бу турнир эса яна кутилмаган номларни очиб берди. Хусусан, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган терма жамоамиз чорак финалда Австралияни, ярим финалда Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида енгганди. Бунда эса ҳали оғизга тушиб улгурмаган Отабек Боймуродов қаҳрамонлик кўрсатгани ёдимиздан чиқмайди. Финал эса ҳақиқий байрамга айланган, тарихда илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи, кубокни топшириши унутилмас онларни тақдим қилган дея оламиз. 


"А" гуруҳи

Ўзбекистон 7 очко 

Ироқ 4 очко 

Индонезия 4 очко 

Сурия 1 очко

Чорак финал 

Ўзбекистон - Австралия 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)

Ярим финал 

Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0 (пенальтилар серияси 3:1)

Финал 

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Rating: +3   

Comments

   
12 feb 22:54:28
Zero Zero
Chempion boʻlgan jamoadan katta futbolga oʻyinchilar kam chiqipti
   
12 feb 21:43:05
Orzu _7
Akrom Komilov degan uyinchi talpadan bulgan javob beraman gapimga
   
12 feb 19:52:18
Улугбек Абдуллаев
Мянмардаги чемпионатла 4 жамоа 5 очкодан олмаган, Индонезия нол билан тугатган
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика