Latest news

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  0 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади? News

U-20 Осиё чемпионати. Келаси йил Ўзбекистонга кимлар келади?

2023 йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистон яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади.

Бу 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб, U-20 Осиё чемпионати дейилади. 10-18 сентябрь кунлари Осиёнинг 10та давлатида мана шу мусобақага саралаш учрашувлари бўлиб ўтади ва шундан сўнг биз Ўзбекистонга ташриф буюрадиган 15та терма жамоа номини билиб оламиз. 

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё чемпионати шуниси билан муҳимки, бунда жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналади. Яъни, мусобақа давомида ярим финалга йўл олган 4та жамоа Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади. Жаҳон чемпионати ҳам келаси йил 20 май - 11 июнь оралиғида ўтказилади.


Саралаш қандай ўтади? 

Маълумки, шу йилнинг 24 май куни U-20 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар 10та гуруҳга бўлинган. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади. Яъни, биз мезбон ҳисобланганимиз боис саралашдаги натижаларимиз ҳисобга ўтмайди. 

Шу боис ЎФА U-20 терма жамоамизга тегмасдан саралашда U-19 терма жамоасининг қатнашишини лозим топди. Бу ҳам яхши албатта, чунки бир ёш кичик футболчилар шу баҳона тажриба тўплаб олишади. 

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси (бош мураббий: Равшан Ҳайдаров) Уругвайда ташкил этилган 4та жамоа ўртасида халқаро турнирда қатнашишни лозим топган. Бу мусобақада биз Уругвай, Аргентина ва Бразилия билан куч синашамиз. (Футболчиларимиз Уругвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди). Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саралашга эса U-19 терма жамоасини Фарҳод Нишонов олиб кетди.


Демак, айтиб ўтганимиздек, саралаш босқичи 10та гуруҳда олиб борилади. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши 5та иккинчи ўрин эгалари (жами 15 жамоа) U-20 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.  

"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Хитой, Мьянма, Мальдив, Ўзбекистон.

Саралаш ўйинлари мезбони: Саудия Арабистони


"B" гуруҳи: Қатар, Баҳрайн, Бангладеш, Непал, Бутан

Саралаш ўйинлари мезбони: Баҳрайн


"C" гуруҳи: Япония, Яман, Фаластин, Лаос, Гуам. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Лаос


"D" гуруҳи: Иордания, Хитой Тайпейи, Сурия, Туркманистон, Шимолий Мариана ороллари.

Саралаш ўйинлари мезбони: Иордания


"E" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Мўғулистон, Шри Ланка.

Саралаш ўйинлари мезбони: Мўғулистон. 


"F" гуруҳи: Индонезия, Вьетнам, Гонконг, Тимор-Лесте.

Саралаш ўйинлари мезбони: Индонезия


"G" гуруҳи: Таиланд, Уммон, Филиппин, Афғонистон. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Уммон. 


"H" гуруҳи: Ироқ, Ҳиндистон, Қувайт. 

Саралаш ўйинлари мезбони: ҳозирча аниқ эмас 


"I" гуруҳи: Тожикистон, Камбоджа, Ливан, Сингапур. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Тожикистон


"J" гуруҳи: БАА, Эрон, Қирғизистон, Бруней. 

Саралаш ўйинлари мезбони: Қирғизистон.


Саралаш босқичи барча гуруҳларда 10-18 сентябрь оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Ҳозирча фақат "H" гуруҳи ўйинлари қаерда ўтказилиши  маълум эмас. Аввалига мезбон сифатида Ироқ танланганди, бироқ Австралия U-20 терма жамоаси сиёсий вазият сабаб Ироққа боришдан ҳамда саралашда қатнашишдан бош тортди. Натижада бу гуруҳда 3та жамоа қолди.

 


Ўзбекистон U-19 қачон ким билан ўйнайди? 

Қуйида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралашдаги тақвимини келтириб ўтамиз. 

10 сентябрь. Ўзбекистон - Мальдив

12 сентябрь. Ўзбекистон - Мьянма

14 сентябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

16 сентябрь. Хитой - Ўзбекистон

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика