Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  0 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз" News

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз"

Аргентина ёшлар терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" клуби ҳимоячиси Валентин Барко бўлажак жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аргентина терма жамоаси таркибида бўлиш ажойиб. Қолаверса, бу масъулият талаб қиладиган ёқимли туйғу ҳисобланади. Қайдномадан ўрин олдим, ўз ишимни аввалгидек хотиржам ва масъулият билан бажаришга ҳаракат қиламан. Мени кимгадир таққослаши — нормал ҳолат, бунга кўп эътибор бермайман. 

Жанубий Америка минтақасидаги мусобақага бора олмадим, бироқ Маскерано сабрли бўлишим ҳамда чақириладиган вақтим келишини айтганди. Ўшанда тўпиғимдан жароҳатлангандим, бу эса менга тинчлик бермасди. 

Маскеранонинг терма жамоа учун нима ишлар қилганини барча билади. У техник жиҳатдан кўп нарсаларни ўргата олади. Биз мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Унинг мендан талаб қилаётган жиҳатини уқиб олишга ҳаракат қиламан. Маскерано билан тактикалар устида кўп суҳбатлашаман. 

Менга Лука Ромеронинг ўйини ёқади. У билан U-15 ва U-19 терма жамоаларида бирга тўп тепганмиз. Биз яхши жуфтлик ҳосил қилгандик. 

Европа ва маҳаллий футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан фарқ қилади, аммо барчамиз яхши ўйин кўрсата оламиз, шу боис Аргентина терма жамоасига чақирилганмиз. 

Гуруҳ босқичидаги рақибларимизнинг қандай ўйин намойиш этиши, рақибга нима таклиф эта олиши ва тактик схемалари ҳақида озми-кўпми биламиз. Биз ҳар доим етакчи бўлишга интиламиз ва қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Шу билан бирга, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Гватемала ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради. Гуруҳдаги илк ўйин юртдошларимизга қарши ўтказилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика