Latest news

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  2 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  2 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  6 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  29 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  3 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  3 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда News

U-20 ЖЧ. Бразилияликлар тўпдан шикоят қилишмоқда

Oceanuz мусобақанинг расмий тўпи ҳисобланади.

Эртага ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақа олдидан жамоалар сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Шулар қаторида, мундиалга ҳозирлик кўраётган бразилияликлар мусобақада фойдаланиладиган тўплардан шикоят қилишди.

Жумладан, "Васко да Гама" ярим ҳимоячиси Марлон Гомеш шундай деди: "Мусобақада фойдаланиладиган тўп қандайдир бошқача кўринишда, у дарҳол тезлик олиб кетади, айланиш жиҳатдан ҳам фарқланади. Шунга қарамай, биз бунга мослашаяпмиз ва бор эътиборимизни Италияга қарши ўйинга қаратяпмиз".

Шунингдек, "Коринтианс" ҳужумчиси Педриньо ҳам Гомешнинг фикрига қўшимча қилди: "Тўп бошқача, аммо вақт ўтиши билан бунга кўникиб кетамиз".

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фойдаланиладиган тўпнинг номи OCEAUNZ бўлиб, Adidas компанияси мазкур коптокни аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ишлаб чиқарганди, аммо мазкур мусобақада ҳам ушбу тўпдан фойдаланиладиган бўлди.

Ушбу тўпда ҳам Қатардаги жаҳон чемпионатида бўлгани сингари офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизим мавжуд.

Бразилия ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг "D" гуруҳида Италия, Нигерия ва Доминикан билан тўқнаш келади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика