Latest news

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  1 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  6 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

U-20 жаҳон чемпионатининг энг қиммат 5 нафар футболчиси News

U-20 жаҳон чемпионатининг энг қиммат 5 нафар футболчиси

Ушбу номлар сизга таниш бўлса керак.

Хабарингиз бор, 20 майдан 11 июнга қадар Аргентина яшил майдонларида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Кичик мундиалда олти қитъадан сараланган кучли терма жамоалар баҳс олиб боради. Шу жумладан, шаклланиб бораётган ёш иқтидор эгалари ҳам ўзларини намойиш этиш пайида бўлишади. Албатта, уларнинг аксарияти ёш бўлишига қарамай, етакчи клубларда ўрнини топишга улгурди ҳамда қимматбаҳо ўйинчига айланди. Мундиал старти арафасида турнирнинг энг қимматбаҳо беш футболчиси билан таништириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

U-20 жаҳон чемпионати: иштирокчилар, стадионлар, чипталар

5. Маркиньос (Бразилия)

Трансфер нархи — 12 миллион евро

"Арсенал"га тегишли бўлган бразилиялик ўнг қанот вингери айни дамда мамлакатнинг бошқа клуби — "Норвич"да ижара асосида тўп тепади. Бақувват жуссага эга ҳамда чап оёқда хавфли зарбалар йўллаш қобилиятига эга футболчи турнир давомидаги ҳаракати билан "канонирлар" учун ҳам муҳим футболчи эканлигини исботласа, ажабмас.


4. Алекс Скотт (Англия)

Трансфер нархи — 14 миллион евро

"Бристоль Сити" марказий ярим ҳимоячиси клубдаги дебютини 2021 йилдаёқ амалга оширишга улгурди ва бугунги кунда жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. Баланд бўйли футболчи майдон марказида ўйнашига қарамай, алдамчи ва нозик ҳаракатлар амалга оширишдан чўчимайди, бу эса жамоасига жамоасига хавфли вазиятлар яратишда қўл келади. Шунингдек, у тезкорлик ва шерикларини қулай вазиятларга олиб чиқишда ҳам моҳир саналади. 


3. Карни Чуквуэмека (Англия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Челси"нинг умидили марказий ярим ҳимоячиси ҳозирданоқ кўпчилик футбол ихлосмандлари учун танилишга улгурди. 19 ёшли йигитчанинг узун оёқлари унга рақибларини ортда қолдиришда ҳамда тўп учун курашда ёрдам беради. Қолаверса, у "Астон Вилла"да ҳам етарлича тажриба тўплашга улгурган. Инглизлар "Погба"сининг дриблингларидан бўлажак мундиалда ҳам баҳраманд бўлишимиз аниқ. Майдон марказида Чуквуэмека–Скотт жуфтлиги рақиб жамоаларга ҳақиқий бошоғриқ бўлади.


2. Маркос Леонардо (Бразилия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Сантос"нинг 9-рақамли "Роналдо"си рақиб жарима майдонида дарвозабонларга улкан хавф туғдира олади. Айниқса, марказий ҳужумчи бирга-бир вазиятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилади. Тез орада мундиал тўпурарлари рўйхатида Леонардони кўришимиз мумкин. 


1. Андрей Сантос (Бразилия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Челси"га тегишли ярим ҳимоячи ҳозирда вояга етган "Васко да Гама"да ижара асосида ўйнайди. Сантос тезлик ва курашувчанлик билан бир қаторда иккинчи қаватда ҳам фаол ҳаракатланиш хусусиятига эга. Қолаверса, қўшни мамлакат яшил майдонлари унинг учун бегона эмас.

МундиалГАЧА. Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати

U-20 жаҳон чемпионати статистикаси: Марадона, Месси ва Ҳоландлар нима каромат кўрсатган?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика