U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?
		
		04 oct 13:13
        News	
	 
				 
				U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?
Кичик мундиалда 24 та терма жамоа иштирок этади. Мезбон сифатида автоматик тарзда қатнашадиган Озарбайжон ва Ўзбекистондан ташқари 22 мамлакат саралаш босқичида иштирок этади. Якуний босқичга қуйидагича квоталар ажратилган:
OFK (Осиё): 5 ўрин (улардан бири – Ўзбекистон);
CAF (Африка): 4 ўрин;
CONCACAF (Шимолий ва Марказий Америка): 4 ўрин;
CONMEBOL (Жанубий Америка): 4 ўрин;
OFC (Океания): 1 ўрин;
UEFA (Евроа): 5 ўрин (улардан бири – Озарбайжон);
Конфедерациялараро плэй-офф: 1 ўрин.
Тўрт жамоадан иборат плэй-офф мусобақаси жаҳон чемпионатининг сўнгги иштирокчиси бўлади. Плэй-офф босқичи учун қуйидагича квоталар ажратилган:
AFC (Осиё): 1 ўрин;
CONMEBOL (Жанубий Америка): 1 ўрин;
OFC (Океания): 1 ўрин;
UEFA (Евроа): 1 ўрин.
Кичик мусобақа марказлашган ҳолда ўтказилади ва иккита бир босқичли ярим финал ҳамда финал ўйинларидан иборат бўлади. Финал ғолиби жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритади.
Ҳар бир мамлакат 26 та ўйинга мезбонлик қилиши кутилмоқда. Булар қаторига гуруҳ босқичидаги 18 та ўйин, 1/8 финал босқичидаги 4 та учрашув, 2 та чорак финал ва бир ярим финал киради.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, Боку шаҳрида финал учрашуви, Тошкентда эса очилиш ўйини ва учинчи ўрин учун беллашув ўтказилиши режалаштирилган.
Турнирнинг расмий тақвими эълон қилинмаган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments
.
Бу – оддий танқид эмас, балки МАНИПУЛЯЦИЯ:
– фақат салбий жиҳатларни кўрсатиш;
– қиёслаш орқали янги мураббийни қадрсизлантириш;
– Ҳақиқий маълумотсиз шубҳа уйғотиш.
Биз бундай ёндашувларга берилмаслигимиз керак. Миллий жамоа – ҳаммамизнинг жамоамиз. Ҳар қандай мураббий ҳам аввало шу юрт шарафи учун меҳнат қилади.