Latest news

08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  0 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  0 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  5 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  8 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  40 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди News

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига (№365-ф, 12.08.2020й) биноан, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари қуйидаги стадионларда бўлиб ўтади:

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ўйингоҳларида;
Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида;
 Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳида.


Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган иштирокчиларни кузатиб бориш учун чет тилларини мукаммал биладиган кўнгилли талабалар жалб этилади.

Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд 642 млн сўм ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакатнинг ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа билан куч синашади.

Мазкур мусобақа ўз навбатида 2021 йили Индонезияда бўладиган U-20 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳам ҳисобланади. Унга кўра, мезбон Индонезиядан ташқари яна 4 та Осиё давлати Ўзбекистонда бўладиган мусобақа якунида маълум бўлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика