Latest news

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  4 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада News

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар билан бир саватчада

18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Куала-Лумпурда маҳаллий вақт билан соат 15:30да ёшлар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади.

Ушбу қуръа жараёнида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида 1-саватчадан жой олади. Ўтган мусобақада энг яхши натижа қайд этган 3та терма жамоа Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қатар биз билан бир саватчадан жой олишади ҳамда гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлишмайди.

Ҳудди Ўзбекистон сингари олдинги U-19 Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаган Эрон тўртинчи саватчадан жой олади.

U-19 Осиё чемпионати-2020 саватчалар рўйхати:

1-саватча: ЎЗБЕКИСТОН, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Қатар.

2-саватча: Япония, Тожикистон, Австралия, Индонезия.

3-саватча: Малайзия, Ироқ, Вьетнам, Камбоджа.

4-саватча: Эрон, Яман, Баҳрайн, Лаос.



Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа ўйинлари Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги жами 4та стадионда ўтказилади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика