Latest news

19:50"Ар Риёд" — "Ал Файха". Шукуров асосий таркибда  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  17 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  9 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  1 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  2 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  2 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  8 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  4 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  13 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  16 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  6 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  15

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди News

U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон кетма-кет бешинчи бор чорак финалга чиқди

Кеча Баҳрайнда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни ва чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кетма-кет бешинчи бор қитъа чемпионатида чорак финалга чиқишга эришди.

2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшларимиз Саудия Арабистонида ўтган чемпионатда финалга қадар етиб бориб БААга ютқазиб қўйишганди.

2010 йилда Марат Кабаев мураббийлигидаги Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизли натижага эришганди. Бироқ чорак финалда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган.

2012 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа БААдаги мусобақада ярим финалга қадар етиб бориб Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.

2014 йилда Мьянма давлатида ташкил этилган U-19 Осиё чемпионатида Ўзбекистонга Равшан Ҳайдаров устозлик қилган. Бу сафар ҳам жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган. Ёшларимизни финал остонасида КХДР мағлуб этганди.

Бу йил Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинда Тожикистон ва Австралияни мағлуб этиб муддатдан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашди. Ёшларимиз чорак финалда Япония, Қатар ёки Эрон билан ўйнашади. Чорак финалда ғолиб бўлган жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика