U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралашини ғалаба билан бошладик
06 nov 2019 19:29
News
U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралашини ғалаба билан бошладик
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.
Илк учрашувни вакилларимиз ҳиндистонлик тенгқурларига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Голларга Улуғбек Хошимов ва Музаффар Олимжонов муаллифлик қилишди.
U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаши
Ўзбекистон – Ҳиндистон 2:0
Голлар: Улуғбек Хошимов (51), Музаффар Олимжонов (65)
Ўзбекистон U-19: Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Хуршидбек Убайдуллаев, Иброҳимҳалил Юлдошев, Одилбек Абдумажидов, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Рамазонов, Диёрбек Раҳимқулов, Хожимат Эркинов, Музаффар Олимжонов, Улуғбек Хошимов
Захира: Асадуллахон Полвонов, Беҳзод Шамсиев, Алибек Давронов, Элдорбек Бегимов, Даврон Анваров, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Розиев, Иброҳим Ибрагимов, Суннатиллохон Ҳамиджонов, Исломжон Абдуллахонов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов
“F” гуруҳи ўйинлари тақвими
6 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон
17:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон 2:0
8 ноябрь
17:05 | Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони
10 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон
17:05 | Ҳиндистон – Афғонистон




фото: ЎФА матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments