Latest news

00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  0 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  0 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:56Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  2 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  23 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш: Қатар ва Туркманистон ғалаба билан бошлади News

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш: Қатар ва Туркманистон ғалаба билан бошлади

Ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

 4 октябрь куни Непал Туркманистонга қарши, Ҳиндистон эса саралаш баҳслари мезбони – Қатарга қарши баҳс олиб борди. «А» саралаш гуруҳининг яна бир иштирокчиси – Ўзбекистон эса 1-турда дам олди; терма жамоа мураббийлари рақибларнинг ҳар иккала ўйинини бевосита «Ал-Араби» стадионида кузатиб боришди.

Умуман, саралаш баҳслари 3 октябрь куни старт олган эди.

«А» саралаш гуруҳи
«А» саралаш гуруҳи 1-тур учрашувлари 4-12 октябрь оралиғида ўтказиладиган бирорта ўйин ўткинчи эмаслиги ва осон бўлмаслиги ҳақидаги тахминларни яна бир бор тасдиқлади. Непал ёшлари ўзининг тезкорлиги, туркманлар эса иродаси, Ҳиндистон термаси эса ўзининг техник кўрсаткичлари билан мутахассислар эътиборига тушди. Қатарнинг ёшлар жамоалари эса аввалдан кучли ҳисобланган.

Непал ва Туркманистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида Марказий Осиё вакилларининг иродали ғалабаси билан якунига етди. Ўйинда ҳисоб дастлаб непалликлар томонидан 16-дақиқада очилди. Асим Жунг Каркининг зарбаси йўлига туркманлар дарвозабони Иброҳим Ниёзбердиев қаршилик кўрсата олмади.

Тайм охирига бориб, Непал ёшлар терма жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб қолди – саудиялик бош ҳакам Фаҳад ал-Мирдасийнинг иккинчи сариқ карточкасидан сўнг, Бибек майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Майдонда сон жиҳатдан устунликка эришган Туркманистон термаси иккинчи бўлимда ҳисобни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Аввалига, 58-дақиқада Илёсберди Беренов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан аниқ фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин якунланишига 10 дақиқача қолганида Дидаргелди Ковусовнинг голи Орегелди Ковусов шогирдлари саралаш баҳсларини ғалаба ва уч очко билан бошлаш имконини берди.

Ҳиндистон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўртасидаги куннинг иккинчи ўйини ҳам Доҳадаги «Ал-Араби» стадионида ўтказилди. Ҳиндистон футболчилари рақибга жиддий қаршилик кўрсатишди, салкам бир соат давомида ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб тура олишди. Бироқ 61-дақиқада белгиланган пенальти ва ўйин якунланишига бир дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Хусам Камолнинг аниқ зарбаси Қатарга 2:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Бошқа гуруҳлар
Ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари тўққиз гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилган. Мьянмада ўтказиладиган финал босқичи йўлланмаси учун, дастлабки режа бўйича, жами 40 терма жамоа кураш олиб бориши керак эди, бироқ охир-оқибат Сурия, Мўғулистон ва Гуам ёшлар терма жамоалари саралашда иштирок этмайдиган бўлди. Ҳар бир гуруҳ ғолиби ва тўққиз гуруҳ орасида энг яхши натижа кўрсатган олтита иккинчи ўрин эгаси 2014 йилги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Саралаш баҳслари 3 октябрь куни «F» гуруҳида старт олди. Шу куни Австралия Гонгконгни 7:1, Вьетнам эса Хитой Тайпейини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. «В» гуруҳидаги баҳслар ҳам, худди Ўзбекистоннинг гуруҳидаги каби, 4 октябрь, жума куни старт олди. Шу куни Афғонистон ёшлари Мальдивга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, БАА ёшлари яманлик тенгқурлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Гуруҳнинг бешинчи иштирокчиси ва саралаш баҳслари мезбони Иордания эса 1-турда дам олди.

8 октябрь куни «С», «D», «E», «G», «H», «I» гуруҳларида ҳам саралаш баҳслари старт олади. 12 октябрга келиб, финал босқичининг барча 16 иштирокчиси номини билиб олиш мумкин бўлади.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«А» гуруҳи, 1-тур учрашувлари
4 октябрь, жума
НЕПАЛ U-19 – ТУРКМАНИСТОН U-19 1:2 (1:0)
Голлар:
Асим Жунг Карки (16) – Илёсберди Беренов (16, пенальти), Дидаргелди Ковусов (79).
Огоҳлантиришлар: Бибек (26), Адитя Чаудари (53) – Мовламберди Гўшшанов (43), Давлат Омонов (80), Илёсберди Беренов (88).
Четлатиш: Бибек (32, иккинчи огоҳлантириш).
НЕПАЛ: Алан Неупане, Калу Тапа, Бишвас Шреста, Бибек, Суман Лама, Анил Гурунг (Баснет Бибек, 77), Асим Жунг Карки, Гурунг Ҳеман, Адитя Чаудари, Дҳирож (Ражбаҳак Санжай, 42), Сулав Маскей (Рам Тапа, 74).
ТУРКМАНИСТОН: Иброҳим Ниёзбердиев, Қурбонов, Давлатгелди Мирсултонов, Дидаргелди Ковусов, Илёс Акиев, Давлат Омонов (Ўрозсаҳет Мўммиев, 63), Ботирқилич Бердиев, Илёсберди Беренов (Безирген Сўйешов, 90), Мовламберди Гўшшанов, Юнус Ҳурменов, Аннаев (Худойназар Амиров, 76).
Бош ҳакам: Фаҳад ал-Мирдасий (Саудия Арабистони).
Доҳа, «Ал-Араби» стадиони. 4300 томошабин.

ҲИНДИСТОН U-19 – ҚАТАР U-19 0:2 (0:0)
Голлар:
Акрам Ҳасан (61, пенальти), Ҳусам Камол (89).
Огоҳлантиришлар: Вишал Каиф (60), Фаёз (86) – Абдулазиз Маҳмуд (64).
ҲИНДИСТОН: Вишал Каиф, Гаграи Гурба, Паван Кумар, Моҳд Сажид, Уданта Сингҳ, Лалҳлимпуя Даниэль (Фаёз, 59), Дас Соувик, Германприт Сингҳ (Раи Уттам, 83), Притамкумар Сингҳ, Шайборланг Харпан (Жозеф Лалфакзуала, 65), Лалремпуя Фанаи.
ҚАТАР: Юсуф Ҳасан, Салоҳ ал-Яҳрий, Серийн Абду, Абдулазиз Маҳмуд, Аҳмад Муъин (Абдуллоҳ Абдусалом, 63), Акрам Ҳасан (Жассим Али, 71), Жассим Аҳмад (Ҳусам Камол, 84), Жассим Муҳаммад, Асим Умар, Носир Иброҳим, Аҳмад ас-Саъдий.
Бош ҳакам: Али Шаъбон (Кувайт).
Доҳа, «Ал-Араби» стадиони. 1818 томошабин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика