Latest news

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Жанубий Корея устидан иродали ғалабага эришган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олди! News

Жанубий Корея устидан иродали ғалабага эришган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олди!

Бугун Тошкентда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашининг "J" гуруҳидан ўрин олган навбатдаги баҳс бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида кореяликлар ҳисобни очишди. Ҳимоячи Канг Минву ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 0:1. 

72-дақиқада бурчак тўпидан кейин Ю Бюнгхон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:1. 

77-дақиқада Ю Бюнгхон энди Ўзбекистон дарвозасига гол урди - 1:2. 

Орадан 4 дақиқа ўтгач Лазизбек Мирзаев жарима тўпидан ажойиб гол урди - 2:2. 

90+4-дақиқада Мамадалихон Олимов ғалаба тўпини киритди - 3:2. 

Иккита ўйинда иккита ғалабага эришган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2023 йилги Осиё кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритди!



U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичи

"J" гуруҳи

5 октябрь

Бруней – Ўзбекистон 0:14

7 октябрь

Ўзбекистон – Жанубий Корея 3:2

9 октябрь

Жанубий Корея – Бруней ("Пахтакор" стадиони. 16.00)


Маълумот учун, гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган барча жамоалар, шунингдек, 2-ўринни олган энг яхши 6 та терма кейинги йил бўлиб ўтадиган мусобақа финал босқичига йўл оладилар. 




U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичи

"J" гуруҳи

Ўзбекистон – Жанубий Корея 3:2 

"Жар" стадиони. 18.00 

Ҳакамлар: Бижан Ҳайдари, Арман Ассади (иккиси Эрон), Галбадраҳ Энкхжаргал, Бол Хаш Эрдене (иккиси Мўғулистон).

Голлар: Канг Минву 26, - 0:1. Ю Бюнгхон 72 автогол, - 1:1. Ю Бюнгхон 77, - 1:2. Лазизбек Мирзаев 81, - 2:2. Мамадалихон Олимов 90+4, - 3:2.

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Даниил Панфёров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев

Захира: 1.Диёрбек Тўлабоев, 2.Мамадалихон Олимов, 4.Озодбек Сотволдиев, 9.Амирбек Саидов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Зикриллоҳон Мухторов, 12.Асилбек Нумонов, 15.Даниил Нугуманов, 16.Аминбек Ёқубов, 18.Абдулҳамид Икромов, 20.Қувончбек Абраев, 22.Беҳруз Исматов.

Жанубий Корея: 23.Хонг Сонгмин, 3.На Йеонхун, 4.Канг Минву, 6.Ли Чангву, 7.Бак Инву, 9.Ким Минсунг, 13.Янг Минхёк, 14.Ким Мёнгжун, 16.Лим Хюнсуб, 18.Ким Бумхван, 20.Ко Жонгхюн.
Захира: 1.Юн Кивук, 2.Парк Жнумин, 5.Квак Сунгхун, 8.Ох Жуан, 10.Жин Таэхо, 11.Канг Жухеок, 12.Хванг Жисунг, 15.Ча Жехун, 17.Юн Дойонг, 19.Чое Гангмин, 21.Ким Юраэ, 22.Ю Бюнгхон.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика