Latest news

10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  0 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  35 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди News

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди

Бугун U-17 Осиё кубогининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Унда Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистонга Саудия Арабистони ўсмирлари рақиб бўлишди. Унда ўсмирларимиз 2 киши кам бўлиб ққолганига қарамай 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

U-17 Осиё кубоги, финал

20.04.2025, 20:00

"Қирол Фаҳд", Тоиф

Ўзбекистон U-17 - Саудия Арабистони U-17 2:0

Голлар: М.Ҳакимов 51 (пен.), С.Ҳасанов (Н.Рустамжонов) 70

Бош ҳакам: Муҳаммад Аҳмад Ал-Шаммари (Қатар)

Қанот ҳакамлари: Юсуф Ареф Ал-Шамари (Қатар), Нуаннид Дорнжангрид (Таиланд)

Захира ҳаками: Ким Ю-Жеонг (Корея Р.)

ВАР ҳаками: Даниэл Жон Элдер (Австралия)

Ўзбекистон: 21.Нематуллоҳ Рустамжонов, 3.Муҳаммад Ҳакимов 4.Мўминхон Баҳодирхонов (с), 6.Миразиз Абдукаримов, 7.Садриддин Ҳасанов (17.Жамшидбек Рустамов, 79), 9.Нурбек Сарсенбаев, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев (5.Амирхон Муродов, 90+3), 11.Сайфиддин Содиқов (20.Асилбек Алиев, 46), 15.Муҳаммадали Мусахонов, 18.Абубакир Шукуруллаев (14.Беҳруз Саидмуродов, 46), 19.Азизбек Эримбетов (16.Азизбек Абдумўминов, 75).

Захира: 1.Иброҳим Шокиров, 12.Баҳодир Избосканов, 2.Ҳожиакбар Ботиралиев, 8.Акбар Муҳаммадов, 13.Абдуллоҳ Фазлиддинов, 22.Фариджон Абдуллаев, 23.Дилёрбек Маҳмуджонов.

Саудия Арабистони: 21.Абдулраҳмон Ал Отаиби, 2.Язид Ал Досари (7.Алвалид Ал Оуфи, 64), 3.Носир Ал Фиҳани 6.Саид Ал Доссари, 9.Аблулҳади Матари (8.Тари Саид, 46), 10.Абдулраҳмон Суфёни, 11.Сабри Даҳал, 12.Адел Бин Ҳибаҳ, 18.Абдулазиз Ал Фаваз, 20.Абу Бакр Саид, 23.Маҳир Таваши (19.Мухтар Барнави, 46).

Захира: 1.Муҳаммад Бо Ҳулаиф, 22.Вафи Алаклуби, 4.Турки Нажи, 5.Муаяд Салим, 13.Осама Ал Дағмаҳ, 14.Абдулазиз Асири, 15.Муҳаммад Ал Қарни, 16.Ҳабиб Ал Антаиф, 17.Салим Абдуллоҳ.

Огоҳлантиришлар: А.Шукуруллаев 28, М.Ҳакимов 31 - М.Барнави 60

Четлатишлар: Н.Сарсенбаев 40, М.Абдукаримов 45+2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунландиииииии! Ғалаба, чемпионмиз!!!! 9 киши бўлиб иккита гол уриб ютишди ўсмирлармиз. Раҳмат, йигитлар! Ислом Исмоиловга ҳам, футболчиларга ҳам раҳмат! Бизга тақдим этилган фантастик эмоциялар учун раҳмат!

90+9 - Рустамжоновдан яна сейв.

90+8 - Зарбааа, Асилбек Алиев 2 рақибни алдаб ўткир бурчакдан зарба йўллади, сал қолдия... ҳисобни йириклаштиришаг ўйнашди йигитлар, қойил.

90+6 - Зарбааа, Рустамжоновдан яна бир супер сейв!

Асосий вақтга бош ҳакам 8 даиқа қўшди.

89 - Зарбааа, Жамшидбек Рустамов бурчакдан тўғри дарвозага зарба йўллади, тўп тўсинга тегиб чиқиб кетди. Шуям гол бўлганда кулиб ташлаган бўлишарди йигитлар)

79 - Иккинчи голимизни урган Садриддин Ҳасанов ўрнига Жамшидбек Рустамов туширилди.

78 - Рустамжоновдан навбатдаги бор тўпни ушлаб олди.

75 - Ўзгариш: Эримбетов ўрнига Азизбек Абдумўминов туширилди, у табассум билан тушиб келди майдонга.

70 - ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Керак сенларга голлар, мана ўша голлар, икки киши кам бўлиб ҳам уриб ташлайверамиз. Бу йигитларимиз ўз ёшида қитъада ҳаммадан бир калла кучли. Сал олдин даҳшатли сейв қилган дарвозабонимиз Рустамжоновдан ассист ва Садриддин Ҳасановдан голни асали. Ҳам ҳимоячи, ҳам дарвозабонни оёқлари орасидан ўтказди тўпни.

69 - Зарбааа, дарвозабонимиз Рустамжоновдан даҳшатли сейв. Отангга раҳмат!

68 - Зарбааа, Асилбеек Алиев майдон марказидан тўпни дарвозага тепди, ноаниқ.

64 - Саудия устози ҳимоячи ўрнига ҳужумчини майдонга туширди.



60 - Сариқ, мезбонлардан Барнави огоҳлантирилди.

54 - Зарбааа, аввалига посбонимиз Рустамжонов, кейин эса сардоримиз Мўминхонов дарвозага кетаётган тўпни қайтаришди.

51 - ГОООООЛЛЛЛЛ, 2 киши кам бўлиб ҳам гол уриб қўяверамиз буларга. Олға, Ўзбекистон! раҳмат, йигитлар. Муҳаммад Ҳакимов пенальтини жуда совуққонлик билан ижро этди.

49 - Пенальти тепамиз, бош ҳакам қийналиб, оқариб кетиб 11 метрликни кўрсатди.

48 - Пенальти тепишимиз мумкин, бош ҳакам ВАРни бориб кўрмоқда. 11 метрлик бор... Ўзбекистон МТЖ КХДР билан ўйнагандаги эпизод ёдингиздами? Ўшанда Умарга қизил ва дарвозамизга пекнальти белгиланганди.

46 - Иккинчи бўлим бошланди. Таркибимизда Шукуруллаев ва Содиқов ўрнига Алиев ва Саидмуродов туширилди.

Танаффус!

45+2 - Яна қизил... Энди Миразиз Абдукаримов майдондан четлатилмоқда. Бирга бир кетаётган Сабри Даҳални тўхтатиб қолгани учун футболчимизга қизил кўрсатилди. Амаллашяпти...

43 - Энди Мусахонов рақибни туртди, йигитлар провакацияга учиш керак эмас...

42 - Қойил, бош ҳакам ҳам, ВАР ҳаками ҳам қизил бор деб топди. Сарсенбаев оёғининг юмшоқ қисми билан бироз текканди, улар шунчаки шунга ўхшаш эпизодни кутиб туришганди.

40 - Қизил, бош ҳакам кутиб тургандек биргина ва кичик эпизод учун Нурбек Сарсенбаевни майдондан четлатмоқда. ВАРни танглапти энди...

31 - Сариқ, Ҳимоячимиз Муҳаммад Ҳакимов огоҳлантирилди.

29 - Сабри Даҳал бирга бир чиқиб кетаётганди, посбонимиз Нематуллоҳ Рустамжонов вақтида югуриб чиқди.

26 - Зарбааа, Шукуруллаев жарима майдонида ичида қисқа масофада 3 рақибни алдаб зарба берди, посбон жойида.

17 - Абубакир Шукуруллаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

14 - Сарсенбаевнинг жарима майдонига ерлатиб узатган тўпи дарвозабондан ўтиб кетди, буни эса Садриддин Ҳасанов кутмаганди.

13 - Матари Баҳодирхоновдан қочиб кетиш учун ҳамма кучини сарфлаб юборди ва зарба беришга кучи қолмади)

7 - Садриддин Ҳасанов рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам ВАРни тинглаганидан кейин пенальти йўқлигини кўрсатди.

6 - Зарба, Абдулраҳмон Суфёнининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

2 - Ўсмирларимиз илк штурмни уюштиришга уринишди. Тезда олдинга боришга интиляпмиз, одатдагидек.

1 - Учрашувга старт берилди. Файзимизни берсин!

Ассалом алайкум қадрли ўзбек футболи иҳлосмандлари! Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионлиги учун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Мусобақа мезбонларини гуруҳ босқичида 3:0 ҳисобида енгганимиз ҳаммани ёдида бўлса керак. Ўшанда бугун захирада ўтирган футболчиларимиз Жамшидбек Рустамов 2та ва Асилбек Алиев битта тўп киритишган эди.




Rating: +115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика