Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг дастлабки рақиби Мали ҳақида нималарни билиш лозим? News

U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг дастлабки рақиби Мали ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

ЖЧдаги иштирок тарихи

Малилик ўсмирлар 5 маротаба кичик мундиалда иштирок этиб, энг яхши натижасини Чилида бўлиб ўтган 2015 йилги турнирда қайд этган. Ўшанда Африка жамоаси финалга қадар етиб борган ва Нигерияга имкониятни бой бериб қўйган. Охирги мусобақада эса саралаш босқичидан ўта олмаган. Умуман олганда, Мали иштирок этган бешта турнирнинг тўрттасида чорак финалга қадар етиб борган.

Саралаш босқичи

Мали U-17 Африка миллатлар кубоги гуруҳ босқичида Буркина-Фасо (1:0) ва Камерун (2:0) жамоаларини мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. Чорак финалда эса улар Конгони йирик 3:0 ҳисобида таслим этди. Ярим финалда Марокашга қарши баҳсда эса ҳисоб очилмади, бироқ пенальтилар сериясида Мали 5:6 ҳисобида ютқазди. 3-ўрин учун баҳсда ҳам Буркина-Фасога 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, Мали жаҳон чемпионатига йўл олган Африканинг тўрт жамоасидан бири бўлди.

Мундиалга тайёргарлик

Мали ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни дастлаб ўз мамлакатида ўтказди, сўнгра 20 октябрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Малидаги тайёргарлик давомида маҳаллий жамоалар — "Жолиба" (2:2), "Африка Фут" (4:3), "АТС" (2:1) ва "АФЕ" (2:0)га қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди.

Араб диёрида 6 ноябрга қадар давом этган йиғинда рақибимиз эквадорлик тенгқурларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Таркиб

"Бургутлар" мураббийи Сумайла Кулибали Индонезияга деярли Африка миллатлар кубогида иштирок этган таркибни олиб кетди. Фақатгина жароҳатланган футболчилар ўрнини бошқалари билан тўлдирди.

Дарвозабонлар

КОНЕ Бурама (Еллени Олимпик), СИДИБЕ Диагин (Бамако), ДУМБИЯ Сериба (Бамако).

Ҳимоячилар

ТРАОРЕ Мусса (Бамако), САНОГО Сулейман (Йилен), ТРАОРЕ Исса (Жолиба), КОНЕ Секу (Гуидарс), КОНЕ Гауссу (Йилен), КУЛИБАЛИ Бай (Этуаль Дю Манде), ДИОП Мусса Массир (Гуидарс).

Ярим ҳимоячилар

МАКАЛУ Ҳамиду (Гуидарс), СИССОКО Модибо (Гуидарс), ТИА Анж Марсьяль (Африка Фут Элит), ТИЕРО Усмон (АС Бамако).

Ҳужумчилар

ДИАРРА Иброҳим (Африка Фут), ЛЕЙНТУ Салиф Ной (Бетесда), КАНАТЕ Иброҳим (Африка Фут Элит), ТРАОРЕ Бадра (Мец, Франция), ДУМБИЯ Мамаду (Блэк Старс), БЭРРИ Маҳмуд (Этуаль Дю Манде), ДИАРРА Усмон (Генерэшн Фут).

Футболчи ва мураббийлар Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида қандай фикрда?

Сумайла Кулибали (Мали бош мураббийи):

"Биринчи ўйинда муваффақият қозониш ҳамиша қийин, айниқса, жаҳон чемпионати каби мусобақада. Лекин шу пайтгача эришган натижаларимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч юқори. Мали халқини хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз".

Иброҳим Диарра (Мали сардори):

"Биз ҳар қандай жамоа билан тўқнаш келишга тайёрмиз. Индонезияга шунинг учун келганмиз. ИншаАллоҳ, биз ушбу жаҳон чемпионатида шарафли натижа қайд этамиз".

Эслатиб ўтамиз, "Б" гуруҳидан ўрин олган Мали — Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика