Latest news

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  16 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар News

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оид қизиқарли янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Испания нимчорак финалга йўл олган дастлабки терма жамоага айланди

Испания U-17 терма жамоаси кеча Малини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритган биринчи жамоага айланди. 

Аввалроқ "матадорлар" Канадани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. "Қизил фурия" 3-турни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Бандунг кучли ёмғир остида қолди, бу эса "Жалак Ҳарупат" стадионига таъсир ўтказди

Якшанба куни Индонезиянинг Бандунг шаҳрида кучли ёмғир ёғди. Бунинг оқибатида жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказиладиган "Жалак Ҳарупат" стадионига сув кириб борган. Мазкур ўйингоҳда "D" ва "F" гуруҳи иштирокичлари 1-тур ўйинларини ўтказганди. Маълумотларга кўра, сув тошқини стадион ҳолатига таъсир қилмаган ва махсус ходимлар майдонни бўлажак учрашувларга шай ҳолатга келтиришган.

2023 йилги U-17 жаҳон чемпионатининг энг қиммат футболчилари аниқланди:

1.А.Уэдраого (Германия) – 6 миллион евро

2.К.Эчеверри (Аргентина) — 4 миллион евро

3.Н.Дарвич (Германия) – 2,5 млн евро

4.Райан (Бразилия) – 1,5 миллион евро

5.М.Берналь (Испания) – 1 миллион евро

6.Кауа Элиас (Бразилия) – 700 минг евро

7.П.Кубарси (Испания) – 500 минг евро

8.И.Сэмюэлс-Смит (Англия) – 500 минг евро

9.Х.Форт (Испания) – 500 минг евро

10.Ф.Йельч (Германия) – 500 минг евро.

Малилик мухлислар Ўзбекистонга қарши ўйинда "товуқли угра" дея қичқирди

17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашувда Мали ишқибозлари товуқли лапша, қовурилган гуруч каби Индонезия таомларини айтиб, қичқирган. Бошқалари эса "мазали" дея тасдиқ сўзини билдирган.


U-17 ЖЧ. Маст ҳолатда қўлга олинган футболчилар, чўкиш хавфи остида турган мезбон мамлакат, ортиқча юк билан келган Эквадор ва бошқа янгиликлар

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика