Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

U-17 ЖЧ. Англия ҳақида нималарни билиш лозим? News

U-17 ЖЧ. Англия ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати доирасида нимчорак финал учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Футбол ватани мусобақада иштирок этиш борасида мақтана олмайди. Инглизлар учун Индонезиядаги турнир бешинчиси саналади. Шунга қарамай, европаликлар 2017 йил Ҳиндистон яшил майдонларида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолибига айланган. Ўша мусобақанинг "Олтин тўп"ини бугунги кунда "Манчестер Сити" юлдузларидан бирига айланган Фил Фоден қўлга киритган.

Саралаш босқичи

Англия Европа чемпионати орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритган беш жамоадан бири бўлди. Гуруҳ босқичида Хорватия (1:0), Нидерландия (4:1) ва Швейцария (0:0) билан қарама-қаршиликда 1-ўринни эгаллаган англияликлар чорак финалдаёқ Францияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ сўнгги йўлланма учун ўтиш ўйинида Швейцария (4:2) мағлуб этилди.

Таркиб

Райан Гарри мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

СЕТФОРД Томми (Аякс, Нидерландия), КУРД Тедди (Хэштег Юнайтед), ХЕРРИК Финли (Вест Ҳэм).

Ҳимоячилар

АЧЕМПОНГ Жош-Ко (Челси), Мегма Жойден (Саутгемптон), СЭМЮЭЛ ЛАКИЛ (Манчестер Сити), Сэмюэлс-Смит Ише (Челси), Мюррей-Кэмпбелл Харрисон (Челси), ЖОНСОН Жо (Лутон Таун).

Ярим ҳимоячилар

МАКАЛЛИСТЕР Финли (Манчестер Юнайтед), ГОЛДИНГ Майкл (Челси), АМО-АМЕЯВ Сэм (Саутгемптон), ДЕННИ Рейсс (Челси), ЛЬЮИС-СКЕЛЛИ Майлз (Арсенал), РИГГ Крис (Сандерленд).

Ҳужумчилар

ДИБЛИНГ Тайлер (Сандерленд), ОБОАВВОДУО Жастин (Манчестер Сити), НДАЛА Жоэл (Манчестер Сити), СТИВЕНС Арчи (Рейнджерс, Шотландия), УОРХЕРСТ Мэтти (Манчестер Сити), НВАНЕРИ Итан (Арсенал).

Жорий мусобақадаги иштирок

"C" гуруҳидан жой олган Англия дастлабки турда Янги Каледония дарвозасига жавобсиз ўнта тўп киритди. 2-турда эса Эрон 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Инглизлар сўнгги ўйинда Бразилияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганига қарамай, тўплар нисбатига кўра, гуруҳ ғолибига айланди.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Англия U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Ўзбекистон кучли жамоа, улар жуда яхши ўйин услубига эга, мураббийи ҳам тажрибали ҳисобланади. Биз рақибнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларини томоша қилдик ва уларнинг кучли ўйин кўрсатишини билиб олдик. Бўлажак ўйин эмоцияларга бой бўлади ва биз бу учрашувни интиқлик билан кутяпмиз," деди 40 ёшли мутахассис Райан Гарри.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика