Latest news

21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  16 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  34 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  9 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  20 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади? News

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?

Шу йилнинг 14 март куни ФИФА расмий маълумот берди.

Ушбу маълумотга кўра, U-17 Жаҳон чемпионати бундан буён ҳар икки йилда бир марта эмас, балки ҳар йил ўтказиб келинади ва 2025-2029 йиллар оралиғида мусобақага фақат Қатар мезбонлик қилади.

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Осиё чемпионати иштирокчисига айланди.

U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу мусобақага ўсмирларимизни Ислом Исмоилов тайёрлайди. Мусобақага ҳали қуръа ташлангани йўқ, бизга маълум бўлишича, декабрь ойида қуръа ташланади. Шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон 1-саватчадан жой олади.

1-саватча: Саудия Арабистони (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон.
2-саватча: Эрон, Яман, Австралия, Таиланд.
3-саватча: Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Вьетнам.
4-саватча: Индонезия, Уммон, БАА, КХДР.

Яна ФИФАнинг хабарига қайтамиз. 2025 йилдан бошлаб U-17 Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 48 та жамоа қатнашади. Қатар мезбонлигини ҳисобга олсак, U-17 Осиё чемпионати кичик мундиалга борадиган яна 8 жамоани аниқлаб беради.

Биламизки, аввалги U-17 Жаҳон чемпионатларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашиб келарди, энди бўлса иштирокчилар сони ошди. Қатар - мезбон, шу билан бирга бу жамоа U-17 Осиё чемпионатида қатнашмайди. Фақат битта саволга жавоб топиш қоляпти: ФИФА қайси тартибга кўра Осиёдан 8 та жамоани аниқлаб олади?

U-17 Осиё чемпионати регламентида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол декабрь ойидаги қуръа маросимида ОФК маълумот берар. Агар жамоалар 4 тадан тўрт гуруҳга бўлинишини ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишини ҳисобга олсак, балки кейинги босқичга чиқадиган 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлар.

Х.Холиқов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика