Latest news

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  1 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  13 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида News

U-17 Жаҳон чемпионати. Янгича форматда ўтказиладиган мундиал ҳақида

Ислом Исмоилов шогирдлари иштирок этадиган U-17 Жаҳон чемпионатининг янгича формати билан танишамиз.

U-17 терма жамоамиз Саудия Арабистони майдонларида ўтказилаётган Осиё Кубогидаги иштирокини давом эттирмоқда. Куни кеча Ислом Исмоилов шогирдлари чорак финал доирасида БАА терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Финал остонасида КХДР ёки Индонезия бизга рақиблик қилади.

Терма жамоамиз аллақачон мундиал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Ўсмирларимиз гуруҳ босқичининг 2-турида Чин юрти вакилларини 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши маълум бўлган эди.



Янгича мундиал

2024 йилнинг 14 март кунида ўтказилган ФИФА Конгрессида расмий кенгаш U-17 Жаҳон чемпионати 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилишини эълон қилганди. Ўсмирлар ўртасидаги мундиал авваллари ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилар эди. Эндиликда мусобақада 24 та эмас, балки 48 та терма жамоа иштирок этади. 

Ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг дастлабки тўрт мусобақасига, яъни 2025 йилдан бошлаб 2029 йилга қадар Қатар мезбонлик қилади. Бу қарор мамлакатнинг ривожланган инфратузилмаси ва йирик футбол мусобақаларини ташкил этишдаги катта тажрибаси билан боғлиқ.



Иштирокчилар сони кўпайгани туфайли саралаш мусобақасида ҳам бир нечта ўзгаришлар рўй берди. Масалан, аввалги йиллари Осиёга тўртта йўлланма берилган бўлса, эндиликда "чипта"лар сони 8 та етди. Бу дегани гуруҳдан чиққан барча 8 жамоа ЖЧ йўлланмасига ҳам эга бўлади. Айнан шу ўзгариш туфайли терма жамоамиз гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувда муваффақиятли иштирок этганидан сўнг мундиал йўлланмасига эга чиқди.


Мусобақа формати

Мундиалда иштирок этадиган барча жамоаларнинг номи ҳам аниқ бўлиб улгурди.

Осиё: Қатар(мезбон), Индонезия, Япония, КХДР, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Тожикистон, БАА ва Ўзбекистон.

Африка: Буркина-Фасо, Кот-д’Ивуар, Миср, Мали, Марокаш, Сенегал, Жанубий Африка, Тунис, Уганда, Замбия.

Конкакаф: Канада, Коста-Рика, Эль-Сальвадор, Гаити, Гондурас, Мексика, Панама, АҚШ.

Жанубий Америка: Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Парагвай, Венесуэла, Аргентина.

Океания: Фижи, Янги Каледония, Янги Зеландия.

Европа: Австрия, Бельгия, Хорватия, Чехия, Англия, Франция, Германия, Италия, Португалия, Ирландия Республикаси, Швейцария.



Энди эса янгиланган мусобақа форматига эътибор қаратсак. Жаҳон чемпионати 3-27 ноябрь саналарида Қатар майдонларида ўтказилади. Қуръа санаси ва мусобақага мезбонлик қиладиган стадионлар ҳали эълон қилинмади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган 48 терма жамоа тўрт жамоадан иборат 12 та гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа 1/32 финалга йўл олади. 1/32 финалдан бошлаб мусобақа тўғридан-тўғри тарк этиш тизимида давом эттирилади.

Қизиғи шундаки, плей-офф босқичидаги учрашувларнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, ғолиб жамоа номи пенальтилар серияси орқали аниқланади. Мусобақа давомида қўшимча таймларга мурожаат этилмайди.



Гуруҳ босқичи якунлангандан сўнг бир гуруҳдаги икки ёки ундан ортиқ жамоаларнинг очколари сони тенг бўлса, мусобақа жадвалидаги ўринларни аниқлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланган тартибда қўлланади: 

А) Ўзаро ўйинда тўпланган очколар сони;

Б) Ўзаро ўйиндаги энг яхши тўп фарқи;

С) Ўзаро ўйинда урилган голларнинг энг кўп миқдори.


Гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган энг яхши саккизта жамоа қуйидаги мезонларга кўра аниқланади:

А) Гуруҳ босқичида тўпланган энг кўп очко;

Б) Гуруҳ босқичидаги тўплар фарқи;

С) Гуруҳ босқичида киритилган энг кўп голлар сони;

Д) Жамоалардаги интизомининг энг юқори рейтинги (сариқ ва қизил карточкалар)

Е) ФИФА томонидан ўтказиладиган қуръа.


Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика