Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  20 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди News

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди

Эртага Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олади.

Ҳозирда кўпчиликка бир савол қизиқ кўринмоқда: "Бу мусобақадан ҳам кейинчалик Роналдиньо, Неймар, Иньеста, Буффон ёки Кроос каби юлдузлар етишиб чиқадими?"

Мусобақа бу сафар Ҳиндистонда ташкил этилади ва ўйинлар 6 октябрдан 28 октябргача давом этади. U-17 жаҳон чемпионатида 24та жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан олти гуруҳга бўлинган. Мусобақа бу йил 17-марта ўтказилади. Биринчиси 1985 йил Хитойда ташкил қилинганди, охирги марта эса 2015 йил Чилида ўтказилди. 

Нималарни билишимиз керак? 

- Ўз вақтида беш карра чемпион бўлган Нигерия бу сафар мундиалдан четда қолди. Бу жамоа ўрнига Мали иштирок этади. Нигерия саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўта олмади. Африкадан шунингдек Гана, Гвинея, Нигер ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади. 

- Тўртта собиқ жаҳон чемпионлари - Бразилия (1997, 1999, 2003), Гана (1991, 1995), Мексико (2005, 2011) ва Франция (2001) бу сафар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Нигериядан ташқари ўз вақтида жаҳон чемпиони бўлганлардан Россия, Саудия Арабистони ва Швейцария ўсмирлари ҳам саралаш босқичидан ўта олишмади.

- Навбатдаги мусобақада Океаниядан биринчи бор иккита жамоа иштирок этади. Янги Зеландия олдин ҳам қатнашган, бироқ Янги Каледония ўз тарихида биринчи бор кичик мундиалда ўйнайди. 

- Ушбу турнирда Осиё шарафини бешта жамоа ҳимоя қилади. Булар - Ироқ, Эрон, Япония, КХДР ва мезбон Ҳиндистон. 

Мусобақани кузатишга учта сабаб

Биринчиси, бу шундай турнирки ўз вақтида Неймар, Иньеста, Роналдиньо, Тони Кроос, Нванкво Кану, Жанлуижи Буффон каби жаҳон юлдузларни дунёга танитган. 

Иккинчиси, бу мусобақа орқали ўзингиз учун Ҳиндистонни кашф қилишингиз мумкин. Ўйинлар олтита шаҳарда ташкил этилади: Гоа, Гувахати, Кочи, Калкутта, Мумбай ва Деҳли.

Учинчиси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор аёл ҳакамлар ишлашади. Бунақаси олдинги мундиалларда бўлмаган.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика