Latest news

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

U-16. Тажовузкор "Андижон", "Насаф"га кумуш, "Пахтакор" чемпион... News

U-16. Тажовузкор "Андижон", "Насаф"га кумуш, "Пахтакор" чемпион...

Tags :  U-16
ЎзПФЛ томонидан ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги респубика чемпионати якунланди.

20 та клуб иштирокида бошланган турнирда жами 38 учрашув ўтказилиб, 176 та гол урилди. Бу ҳар ўйинга ўртача 4,6 тадан тўғри келади.

Мусобақанинг энг сермаҳсул жамоаси "Андижон" бўлди. Ёш "бургутлар" 6 ўйинда рақиблари дарвозасига жами 35 марта тўп киритишди. Мос равишда "Андижон" форварди Азизбек Усмонов энг яхши "бомбардир"га айланди.

Бугун 3-ўрин учун ўтказилган баҳсда "Андижон" устидан зафар қучган пойтахтнинг "Бунёдкор"и бронза медалларга эга чиқди.

Ҳал қилувчи баҳсда "Пахтакор"га йирик ҳисобда енгилган "Насаф" тарбияланувчилари эса кумуш медалларни қабул қилиб олишди.

"Аждарлар" сардори Азиз Исканов мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.

Турнирнинг энг яхши посбони ҳам, мураббийи ҳам "шерлар"дан танланди.

Максим Муркаев ↑↑↑

Фарҳод Нишонов ↑↑↑

Финалда ишлаган Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига эсдалик совғалари топширилди.

16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиби — "Пахтакор".

Чемпионларга кубокни футболимиздаги энг катта номлардан ҳисобланган Миржалол Қосимов ҳамда Равшан Ҳайдаров топширди.

Финалдан кейин "Пахтакор" устози Питер Хюистра клуб тарбияланувчилари билан учрашиб, асосий жамоанинг эшиги улар учун очиқлиги ва келажак айнан уларнинг қўлидалигини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида ўтказилган U-14 чемпионатида "Одил Жуниор" зафар қучган эди.

Суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Хайр, хусусий клублар! (бугунги ўйинлар ҳақида)

Author :
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика