Latest news

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  1 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  6 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0 News

U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйинда тезкор гол урилди. Абубакир Муртазоев 4-дақиқада вакилларимизни олдинга олиб чиқди - 1:0. Орадан уч дақиқа ўтгач Жонибек Кўчимов ўзини кўрсатдти - 2:0. 26-дақиқада Кўчимов ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди - 3:0.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 49-дақиқасида Сухроб Нуриллаев меҳмонлар дарвозасига тўртинчи голни ҳам урди - 4:0. Орадан икки дақиқа ўтгач Ойбек Нурматов узоқ масофадан жуда чиройли гол урди - 5:0.

60-дақиқада фаластинлик футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

67-дақиқада Озодбек Қурбонов гол урди - 6:0. 78-дақиқада Сухроб Нуриллаев дублга эришди - 7:0. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Азиз Ғаниев пенальтидан гол урди - 8:0.

87-дақиқада яна бир фаластинлик футболчи қизил карточка олди. 90+1-дақиқада Азиз Ғаниев дублга эришди ва ўйиндаги якуний натижани ўрнатди - 9:0.

Энди ўсмирларимиз якшанба куни гуруҳдаги сўнгги ва ҳал қилувчи учрашувни Яманга қарши ўтказади. Бу ўйин ҳам "Жар" стадионида соат 16:00да бўлиб ўтади.


Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0 (3:0)
Голлар:
Абубакир Муртазоев 4, Жонибек Кўчимов 7, 26 пенальти. Сухоб Нуриллаев 49, 78, Ойбек Нурматов 51, Озодбек Қурбонов 67, Азиз Ғаниев 85 пенальти. 90+1.
Ўзбекистон U16: 1.Акром Хўжаев, 2.Дониёр Ҳошимов, 5.Озодбек Қурбонов, 14.Достонбдек Бердиқулов, 3.Илҳом Алижонов, 8.Ойбек Нурматов, 18.Жаҳонгир Аҳмадов, 16.Абубакир Муртазоев, 11.Азиз Ғаниев, 7.Жонибек Кўчимов, 10.Сухроб Нуриллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика