Latest news

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  5 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

U-16 ОЧ-2014 финал босқичи сентябрь ойида бўлиб ўтади News

U-16 ОЧ-2014 финал босқичи сентябрь ойида бўлиб ўтади

Келаси йили Таиланд мамлакатида бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида ўйнайдиган барча 16 та терма жамоанинг номи маълум бўлди.

Унга кўра, саралашнинг 10та гуруҳида дастлабки ўринни эгаллаган 10та жамоа, шунингдек, саралаш гуруҳларида энг яхши кўрсатгичга эга бўлган 5та иккинчи ўрин соҳиблари келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ йўлланмасини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси ҳам йўлланмани қўлга киритди. Олимхўжаев шогирдлари Тошкентда бўлиб ўтган саралашнинг «В» гуруҳи ўйинларида Фаластин ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суришди. Дастлаб, Фаластинни йирик - 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон U-16 ўсмирлари, иккинчи учрашувда Яман ўсмирларини ҳам мағлубиятга учратишди - 4:0.

Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари 2014 йилнинг сентябрь ойида ўтказилади.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи барча иштирокчилари:

Мезбон:
Таиланд

Гуруҳ Ғолиблари
1. Кувайт («А гуруҳи» ғолиби)
2. Ўзбекистон («В гуруҳи» ғолиби)
3. Непал («С» гуруҳи ғолиби)
4. Саудия Арабистони («D» гуруҳи ғолиби)
5. Эрон («Е» гуруҳи ғолиби)
6. Уммон («F» гуруҳи ғолиби)
7. Австралия («G» гуруҳи ғолиби)
8. Малайзия («Н» гуруҳи ғолиби)
9. КХДР («I» гуруҳи ғолиби)
10. Япония («J» гуруҳи ғолиби)

Энг яхши кўрсаткичга эга бўлган иккинчи ўрин соҳиблари:
11. Сурия («D» гуруҳи)
12. Хитой («I» гуруҳи)
13. Жанубий Корея («Н» гуруҳи)
14. Гонгконг («G» гуруҳи)
15. Қатар («F» гуруҳи)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика