Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Тухель: “Мбаппе норозилигини намойиш этишни яхши кўради” News

Тухель: “Мбаппе норозилигини намойиш этишни яхши кўради”

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан ишлаш тартиби ҳақида гапирди.

“Мбаппе билан ишлаш қийинми? Йўқ, биз бу ҳақда жуда кўп гапираяпмиз. Килиан доим майдонда бўлишни истайди. Баъзида у норози бўлади ва буни оммага кўрсатишни яхши кўради. Балким сизда уни бошқариш осон эмаслиги ҳақида тасаввур уйғонган бўлиши мумкин, аммо бу ундай эмас. Бу ҳолат атиги бир неча дақиқа давом этади, холос. У ақлли фтболчи”, дея Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 17-турида “Монпелье” – ПСЖ (1:3) учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Мбаппе захирага олинганидан норози бўлганди. Учрашувнинг 90-дақиқасида 20 ёшли франциялик футболчи ўз ўрнини Эрик Шупо-Мотингга бўшатиб берганди. Тухель ўз қарорини футболчига тушунтиришга ҳаракат қилмоқчи эди, аммо Мбаппе мураббийга эътибор қилмасдан захира ўриндиғи томон йўл олди.

Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ таркибида 10 та учрашувдан майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика