Latest news

13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  1 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  12 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  12 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  12 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3

"Турон"нинг кечаги аламли мағлубияти ҳақида News

"Турон"нинг кечаги аламли мағлубияти ҳақида

Ўз олдига жуда юқори мақсадларни қўяётган Яйпаннинг "Турон" жамоаси мана иккинчи йилдирки Ўзбекистон кубогининг илк ўйинидаёқ мағлубиятга учраб нуфузли мусобақадаги юришини тўхтатаяпти.

Ўтган мавсумда ўз майдонида Шаҳрихоннинг "Раш Милк" жамоасига қўшимча таймда 0:1 ҳисобида ютқазган бўлса, бу сафар пенальтилар сериясида "Шўртан" жамоасига ютқазгани янада аламли бўлди.

Ўйиндан кейин "Турон" бош мураббийи Исломбек Исмоилов "Ҳаёт яна давом этади" деди. Тўғри ҳаёт давом этади, лекин кечаги мағлубият жуда кўп нарсани йўқотилишига сабаб бўлди. Агар кеча "Турон" ғалаба қозониб, кейинги босқичдан ҳам ўтиб гуруҳ босқичига илиниб қолганида жуда кўп нарсага эришарди. Гуруҳ босқичида суперлиганинг учта жамоаси билан бир гуруҳга тушарди ва улар билан ўйинлар орқали анча тажриба тўпланарди. Бу рақиблар суперлиганиннг етакчи жамоалари балки "Пахтакор", балки "Насаф" ёки "Навбаҳор" ҳам бўлиши мумкин эди. Бу жамоаларга қарши ўйинлар "Турон" жамоасига жуда катта мактаб бўларди. Стадионга мухлислар киришига рухсат берилса яйпанлик мухлислар ҳам Суперлигамиздаги машҳур футболчиларни ўз шаҳри стадионида кўриб уларни ўйинларидан олам олам завқ-шавқ оларди. Афсуски шундай имконият қўлдан чиқарилди.

Менимча "Турон" асосий вақтда ўйин тақдирини ҳал қилмоқчи бўлганми пенальтилар сериясига етарли даражада тайёргарлик кўрмагани сезилиб қолди. Тўғри яйпанликлар "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" жамоалари билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди, лекин ўртоқлик ўйини билан расмий ўйинни солиштириб бўлмайди. Про лигада ҳам кучли жамоалар бор, лекин барибир Суперлига жамоаларига қарши расмий ўйинларда майдонга тушишни гашти бошқача.

Кечаги кубок ўйинларидаги натижалар шуни кўрсатдики бу йили Про лигада ҳар йилгидан ҳам аёвсиз курашлар бўлади. Саккизта жамоанинг ҳам кучи деярли тенг. Деярли ҳаммаси Суперлигага чиқиш мақсадида майдонга тушади. Ҳар бир очкони қадри баланд бўлади. Ҳар бир очкони қўлга киритиш осон бўлмайди.

Юртимизда карантин чоралари юмшатилиб стадионга мухлисларни киришига рухсат берилса Про лига ўйинларида ҳам мухлислар Суперлига ўйинларидан қолишмайдиган жонли, муросасиз ўйинларни гувоҳига айланади.

Суперлигадан кейин Про лига ўйинларини ҳам бошланишини интиқлик билан кутамиз.






Фарҳоджон Узоқов
Фото: Дилмурод Исоқов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика