"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди
19 dec 2020 11:15
News
"Турон" россиялик дарвозабон билан келишувга эришди
Хабарингиз бор, янги мавсумдан "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги клуб мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш, жамоанинг ҳар бир чизиғида соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жалб этиш бўйича изланиш олиб бормоқдалар. Хусусан тез кунларда жамоа қишки ўқув-йиғин машғулотларига Сербия ва Латвия давлатларидан бўлган футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, клуб мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик истеъдодли посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган. Шунингдек, жамоанинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида Суперлига клубларида ўйнаб келган бир қатор тажрибали футболчилар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда "Турон" футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Турон" тожикистонлик ярим ҳимоячи Умаржон Шарипов билан 1 йиллик шартнома тузганди. Бундан ташқари якунланаётган мавсумда "Локомотив" сафида ўйнаган Даврон Умиров ҳам "Турон" билан келишувга эришганди.

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments