Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

"Турон" назорат учрашувида "Андижон" ёшлари билан дуранг ўйнади News

"Турон" назорат учрашувида "Андижон" ёшлари билан дуранг ўйнади

Бугун "Андижон" (U-21) жамоаси Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйин Андижон вилояти “Олтинкўл" ўйингоҳида ташкил этилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида "Андижон" ёшлари рақиблари дарвозасига гол киритиб, ҳисобни очдилар. Андижонликларнинг тезкор голига Дилмурод Қаҳҳоров муаллифлик қилди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб "Турон" жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов "Андижон" ёшлари дарвозасига гол киритиб, ўртадаги мувозанатни тиклади - 1:1. Биринчи бўлим шу тариқа дуранг натижа билан якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Кетма-кет учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб келаётган ёш футболчи Дониёр Тўлашов 55- дақиқада “Турон" жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим сўнги дақиқаларига келиб Рустам Қўчқоров андижонликларнинг иккинчи голини киритди - 2:2. Учрашув шу тариқа дуранг натижа билан якунига етди.



Назорат учрашуви.

"Андижон" (U-21) - “Турон" 2:2 (1:1)

Голлар:
Дилмурод Қаҳҳоров (1:0), Мўйдин Мамазулунов (1:1), Дониёр Тўлашов (1:2), Рустам Қўчқоров (2:2)

Бош ҳакам: Алишер Тўхтасинов.

"Андижон" (U-21): Жавоҳир Қиличев, Абдуллоҳ Абдулазизов, Сардор Маъруфжонов, Машҳурбек Мирзаев, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Пўлат Шарифов, Асилбек Азизов, Бекзод Ғаниев, Жамшид Ҳамидов

“Турон": Мухриддин Аҳмедов, Шохрух Холматов, Дониёр Тўлашев, Жасур Юлдашалиев, Оқил Маҳмудов, Аҳрор Умаржонов, Ойбек Ахматов, Аъзамжон Саминжонов, Достон Мелиқўзиев, Мўйдин Мамазулунов, Отабек Исроилов

Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика