Latest news

00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди News

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди

Бугун Олтиариқ туманидаги "Имкон-арена" ўйингоҳида Фарғонанинг "Истиқлол" ва Яйпаннинг "Турон" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Темур Маматмуродов "Турон" дарвозасини ишғол этиб, "Истиқлол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Турон" жамоаси вакиллари иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Дастлаб Жавоҳир Сохибов пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлим охирги дақиқаларида Асилбек Қаюмов "Турон"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Учрашув шу тариқа "Турон" жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
Олтиариқ. "Имкон-арена" ўйингоҳи.

"Истиқлол" - "Турон" 1:2
Голлар:
Темур Маматмуродов (1:0), Жавоҳир Соҳибов пен. (1:1), Асилбек Қаюмов (1:2)

"Истиқлол": Нодирбек Ашурматов, Абдухолиқ Қурбонов, Умар Адҳамзода, Ҳожиакбар Юнусов, Улуғбек Худойбердиев, Аббос Махсталиев, Элёр Мамасолиев, Темур Маматмуродов, Рустам Абдуҳамидов, Роббим Ҳасанов, Файзулло Жуманқўзиев
Захира: Жасурбек Эрмаматов, Хумоюн Бойқўзиев, Элёр Мўйдинов.

"Турон": Акмал Ортиқов, Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Элбек Отақулов, Аслиддин Тоштемиров, Суннатилло Эрматов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Акрамов, Хуршид Асқаралиев, Дониёр Исмоилов, Даврон Исоқов
Захира: Мирзохид Жалилов, Аюбхон Исоқов, Аслбек Қаюмов, Достон Мелиқўзиев, Билол Тошмирзаев, Иброҳим Аҳмаджонов, Саидабзалхон Ахроров, Мухаммадкомил Низомов, Дилшод Хушбаков


Бекзод Толибов тайёрлади


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика