Latest news

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  8 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

“Турон” – “Наврўз Кубоги-2018” ғолиби! News

“Турон” – “Наврўз Кубоги-2018” ғолиби!

Ҳар йили Фарғонада ўтказиладиган анъанавий “Наврўз Кубоги” баҳслари якунига етди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган бу йилги “Наврўз Кубоги-2018” мусобақасида 12 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳидаги биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар финал босқичида иштирок этишди.
Ўйинлар Фарғона шаҳридаги футбол академияси стадиони ҳамда Бешариқ туманидаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилди. “А” гуруҳида “Нефтчи” (U-18) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Цементчи-2” жамоаси маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

“В” гуруҳидаги ўйинлар ҳам қизиқарли тарзда кечиб якунда Ўзбекистон туманининг “Турон-1” ва Бешариқнинг “Бешариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди.

Ярим финал баҳсларининг биринчисида “Нефтчи” (U-18) – “Бешариқ” жамоалари майдонга тушишди. Кескин курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад бешариқликларга кулиб боқди - 5:4.

“Турон-1” – “Цементчи-2” жамоалари ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви ҳам шиддатли тарзда ўтиб, тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов шогирдларининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Шундай қилиб, ҳал қилувчи баҳсда  “Бешариқ” ва “Турон-1” жамоалари рўбарў келишди. Ўйин финалга хос жанговор руҳда ўтиб, асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Биринчи бўлимда “Турон-1” вакили  Аъзамжон Саминжонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда бешариқликлар вакили Тоҳир Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Футбол лотореясида эса омад Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги “Турон” жамоасига кулиб боқди.

Пенальтилар сериясида 4:2 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги пенальтини таниқли ҳужумчи Отабек Исроилов аниқ йўллаб, яйпанликларга бош совринни тақдим этди.
Учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоага Фарғона футбол ассоциациясининг дипломи топширилди. “Турон” жамоасига “Наврўз Кубоги” топширилди.



Мусобақада иштирок этган жамоалар:
“Нефтчи” (U-18) (Фарғона)
“ФарДУ” (Фарғона)
“Цементчи-2” (Қувасой ш.)
“Нефтчи” СК (Фарғона)
“БЎСМ-1” (Марғилон)
“Тошлоқ” (Тошлоқ)
“Кимёгар” (Қўқон ш.)
“Зафар” (Учкўприк т)
“Турон-2” (Ўзбекистон т.)
“Турон-1” (Ўзбекистон т.)
“Бешариқ” (Бешариқ т.)
“Сўх” (Сўх т.)
Аброр ДЕҲҚОНОВ

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика