Latest news

21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 21:08Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 1:0 (матнли трансляция)  140 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6

"Турон" ҳақидаги хабарларга охирги дақиқагача ишонганимиз йўқ" — Раҳимжон Давронов News

"Турон" ҳақидаги хабарларга охирги дақиқагача ишонганимиз йўқ" — Раҳимжон Давронов

"Турон" жамоаси атрофидаги воқеалар кеча авж ола бошлаган эди.

Атрофда ҳамманинг муносабати турлича бўляпти. Лекин ҳозирги вазиятда энг қийини футболчиларга. Улар энди ўзларига янги жамоа топишлари керак бўлади. Хўш, жамоадаги футболчилар қандай фикрда? Бу борада дарвозабон Раҳимжон Давроновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Турон" ҳақидаги хабарлар кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Футболчилар бу маълумотни қандай қабул қилди? Биринчи нима фикр юзага келди?

- Тўғриси ҳамма шок ҳолатига тушди. Ҳаттоки охиригача ишонганимиз йўқ. Балки қандайдир тушунмовчилик юз берган, деб ўйладик. Футболчиларнинг барчаси хайрон. Бу хабардан сўнг ўзимизни келажагимизни ўйлаб кетдик. Нима бўлади энди, қайси клубга борамиз? 2-3 киши ўзига жамоа топиши мумкин. Қолганларчи? Майли шундай нарса бўлиши керак экан бўлди. 

- Ҳозирда футболчилар янги жамоа излаш ҳаракатига тушган. Ўзингиз бу борада қандайдир қарорга келдингизми?

- Албатта. Барча жамоа қидирмоқда. Улар қаторида ўзим ҳам. Олдинда яна 2та тур бор. Биринчи давра якунига етади. Жамоа топсак топдик, бўлмаса кейинги йил ҳаракат қилиб кўрамиз. Аҳир бошқа иложи йўқ. 

-  Турон ҳеч бир жабҳада Суперлигани қолган клубларидан қолишмайди. Тайёргарлик ҳам маромида бўлганди. Бахтиёр Ашурматовга етарлича вақт етмадими ёки Денис Бушуевга?

- Ўйлашимча, икки мураббийда ҳам вақт етарли бўлди. Улар ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилди. Биз ҳам имкониятимиз даражасида ўйнадик. Омад етишмади, дея оламан. 

- Клуб раҳбарияти футболчилар олдидаги мажбуриятларини бажардими? 

- Ваъда беришди. Қўлларидан келганча ҳисоб-китоб қиламиз, деб айтишди. Қарздорлик йўқ эди. Ҳаммаси яхши кетаётганди. 

- Хусусий клублар ҳақида фикриз қандай? Футболчи сифатида турли жамоаларда ўйнагансиз ва бу борада қарашлариз бор?

- Хусусий клуб бўлгандан кейин қандайдир имтиёзлар берилиши керак. Бундай жамоа шакллантириш ҳаммага ҳам эмас. Раҳбарият футболни жуда яхши кўради. Уларни қўллаб-қувватлаш керак.

- Клуб базасида кимлар қолди?

- Ҳеч ким қолгани йўқ.

Абдулазиз Искандаров

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика