Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Турон" – "Бухоро". Вазиятлар, муҳокамалар, ўзаро олқишлар ҳамда "оқ" ва "қора" (Бекзод Толибов блоги) News

"Турон" – "Бухоро". Вазиятлар, муҳокамалар, ўзаро олқишлар ҳамда "оқ" ва "қора" (Бекзод Толибов блоги)

Бу мақола аслида кеча ёзилиши керак эди. Аммо вақт ва йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ҳечдан кўра кеч яхши.

"Турон" – "Бухоро" учрашуви ва ундан кейинги жараёнларда менга ёққан 3 та жиҳат бор. Биринчиси, 4 та гол ва якунда драматик кўринишдаги 2:2 ҳисоби. Иккинчиси, ўйин тугаган вақтда ҳар икки жамоа фан-клуби вакилларининг ўзаро бир-бирларини олқишлаши. Учинчиси эса "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайловнинг матбуот анжуманида билдирган фикрлари.

Биринчи жиҳат ҳақида изоҳ берсам, ўйинда голлар сонининг кўп бўлиши айнан мухлис учун ёқимли. Чунки ҳар қандай футбол ихлосманди футболдаги голлардан завқ олади, худди шундай мен ҳам. Бу ўйин якунида ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эмасди. Биринчи бўлимда "Турон" гол урди, "Бухоро" жавоб берди. Иккинчи бўлим ҳам шундай кўринишда, фақат бу сафар биринчи бўлиб "Бухоро" урди, кейин "Турон" жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда Яйпан клуби ютиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо тақдир бу ўйинда дуранг адолатли натижа эканини кўрсатиб қўйди. Ҳумоюн Муртозаевнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини "Бухоро" посбони Никола Стошич қайтаришга муваффақ бўлди. Ва якуний ҳисоб сизу-бизга драматик натижани тақдим этди - 2:2.

Пенальти белгиланган вазиятларнинг биринчисида яққол қоида бузилиши бор эди. Бунда тажрибали Обид Жўрабоев жарима майдони ичкарисига ёриб кираётган Жасур Ўриновни йиқитди. Жараённинг шундоқ ёнгинасида турган бош ҳакам Ҳусан Музаффаров ҳеч бир иккиланишсиз 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Иккинчи вазиятни эса майдонда кўрганимда, очиғини айтаман, футболчи йиқилаётиб тўпни қўли билан ўйнаб юборди, деган хулосага келгандим. Лекин кейинчалик такрорий вазиятларни кўрганимда, фикрим ўзгарди. Одатда бунақа холатлар учун пенальти белгиланмайди. Хатонинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳакамнинг вазиятдан бироз ортда қолиб кетганлиги бўлди. 

Ҳусан Музаффаров ҳозирча таниқли ҳакам эмас, аммо бугунгача мен кўрган ўйинларда жуда яхши ишлаб келаётганди.  Ёш ҳакам ўша вазиятни бошқа ракурсдан кўрганида, балки қарори бошқача бўлиши мумкин эди. Бежиз дунё амалиётида VAR тизими қўлланилаётгани йўқ, ҳакам ҳам инсон ва бу факторда ҳар кимда ҳам хато бўлиши бор гап. Пенальти белгиланди, Муртозаев тепди, Стошич қайтарди ва юқорида айтганимдек, тақдирнинг адолатли қарори бу ўйинда ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эмаслигини кўрсатиб қўйди. 

Шаҳбоз Беғамов "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви борасидаги муҳокамаларда ҳақ эди. Ҳакам хато қилса, "Навбаҳор"ни ёки жамоа мухлисларининг айби йўқ. Кечаги ўйин бўйича ҳам шу гап. Ҳусан Музаффаров вазиятни қийин ракурсдан кўргани сабабли белгиланган пенальти учун "Турон" ёки мухлисларнинг айби йўқ. Ўйланмай айтиладиган фикрдан тийилинг. Ҳасад эмас, ҳавас билан яшаган киши ташқаридан қараганда ҳам чиройли кўринади.

Ўйин якунида ҳар икки жамоа фан-клублари ўзаро бир-бирларини олқишлаганликларига гувоҳ бўлдим, бу менга ёққан иккинчи жиҳат. Инсонийлик, одамгарчилик, меҳмондўстлик каби туйғулар бизга, юртимиз аҳлига хос жиҳат. Алоҳида таъкидлаш жоиз, узоқ демасдан вақт ажратиб Бухородан Яйпанга етиб келиб, стадионда жамоасини олқишлаб турган мухлислар ҳам эътирофга лойиқ.

Ўйин ва унинг атрофидаги воқеликлардан юқорида мен айтган учинчи жиҳатни матбуот анжуманида кўрдим. "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайловнинг жавоблари унинг тажрибасига хос бўлди. Жамоаси фойдасига белгиланмаган пенальти бўйича берилган саволга "Мен кўрган ракурсдан пенальти бордек туюлди, ҳакам эса холатни бошқа нуқтадан кўрди. Агар хато қилган бўлса, тегишли марказ бор, кўриб чиқади. Албатта "оқ" ва "қора"ни улар ажратиб бериши мумкин" деган жавобни берди. Мураббий ҳеч кимдан нолимади, хатто эътироз ҳам қилмади. Савол берган журналист Фузайловдан бошқача жавобни кутгандир балки, аммо жавоб эса кутилмаган бўлди.

P.S. Ҳар доим бир томонлама фикрламасликка ҳаракат қиламан. Юқоридагиларнинг барчаси менинг фикрларим. Бу борада сиздаги қараш бошқача бўлса, албатта ўз фикрингизда собит қолаверинг.

Бекзод Толибов

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика