Latest news

07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  3 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  8 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6

"Турон" – "Бунёдкор" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан ЎзФҲМ баёнот берди. Қанот ҳаками четлатилди News

"Турон" – "Бунёдкор" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан ЎзФҲМ баёнот берди. Қанот ҳаками четлатилди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Бунёдкор” учрашувидаги 1-голда юзага келган баҳсли вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 5-дақиқасида “қалдирғочлар” ярим ҳимоячиси Фарҳод Ўткиров томонидан урилган голда ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани қайд этилди.

Мазкур ҳолат ЎФА ҳакамлар қўмитаси томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Юқорида келтирилган видеомаълумотлар қўмита вакилларига илова қилинди. Унга кўра, ушбу вазият VAR ҳакамлари томонидан кўриб чиқилган, бироқ офсайдни қайд этиш учун етарлича тасвирлар ва далиллар бўлмагани сабабли, VAR протоколи бўйича улар голни инобатга олишга мажбур бўлгани ойдинлашди. VAR ҳакамлари фақатгина МТРК узатган кадрлардан фойдалана олишини, "Mycujoo" томонидан суратга олинган тасвирлар эса уларга тақдим қилинмаслигини (техник томондан бунинг иложи йўқ) инобатга олсак, бу вазиятда VAR вакиллари ожиз қолган. Ваҳоланки, “Mycujoo”нинг тасвирида офсайдни илғаб олиш қийинчилик туғдирмас эди. Шу тариқа, ушбу далиллардан келиб чиққан ҳолда, ҳакамлар қўмитаси вакиллари VAR ҳакамларини айбсиз деб топди.

Шунингдек, ўйиннинг бу вазиятида назоратни қўлдан чиқаргани ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмагани сабабли, учрашув ёрдамчи ҳаками Феруз Достонов айбдор деб топилди ва қўмита унга нисбатан Суперлига баҳсларидан 4 та ўйинга четлатиш ва қуйи лигага тушириш жазосини қўллади.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика