Latest news

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  68 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" Қозонда "Рубин"га йирик ҳисобда ютқазди News

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" Қозонда "Рубин"га йирик ҳисобда ютқазди

Россияда "Рубин" ва "Турон" ўртасидаги ўртоқлик учрашувида 3:0 ҳисоби қайд этилди.

Учрашув ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда, Рустам Ашурматов эса захирада.

"Рубин" – "Турон" 3:0

Голлар: Фамайе, Даку (дубль)

"Турон": Раҳимжон Давронов, Абубакир Ашуров, Аслиддин Тоштемиров, Хуршидбек Мухторов, Адуғани Камолов, Абдулазизхон Абдурашидов, Шахзодбек Рахматуллаев, Нодирбек Мукаров, Файзуллобек Жуманқўзиев, Шоҳмалик Комилов, Азизбек Холмуродов.

"Рубин" асосий таркиби:

- Учрушув якунланди.

- Иккинчи бўлим сўнгида "Турон" учинчи голни ҳам ўтказиб юборди.

- Мезбонлар иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлишди. Қарши ҳужумда “Рубин”нинг тажрибали легионер футболчилари бир оз устунликка эга бўлишмоқда.

“Рубин” сафида яна бир ҳамюртимиз Рустам Ашурматов ўйинга қўшилди.

- Гол! “Рубин” вакиллари ўйинда ҳисобни очишди. Қарши ҳужумда яхши вазиятга чиқиб борган мезбонлар ҳужумчиси аниқ зарба билан дарвозамизни ишғол қилди.

- “Рубин” вакиллари бурчак зарбаси ижро этишганди, вазият хавфли тус олди, ҳимоя чизиғимиз вакиллари тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлишди.

- Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди!


- Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди, танаффус.

- Жуманқўзев қанотдан ҳужум ташкил этди, тўпни Шоҳмалик томон узатди! Вуууҳ! Комиловнинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

- Абубакир Ашуров қувноқ тарзда “Рубин” ҳужумчиларини ҳимояда “еталади”. Ёш ҳимоячи дастлаб гўё тўпни олдириб қўйгандек кўринди, бироқ бир оздан сўнг вазият тўлиқ ўз назоратида эканини кўрсатди.

- Шоҳмалик Комиловдан зўр узатма! Зўр вазият! Файзуллобек! Эҳ... Тўп ўтганида борми? Жуманқўзиев йўналиши томон узатилган тўпга сўнги паллада ҳимоячи улгуриб қолди!

- Жуманқўзиев! Қандай вазият! Файзуллобек қанотдан зўр ҳужум ташкил этди, бирин-кетин рақибларни ортда қолдирди, бироқ сўнги паллада тўпни ўзидан бир оз узоқлаштириб юборди! Акс холда у дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолаётганди.

- Бу вазиятда “Рубин” посбони олдинроққа чиқиб кетганди, зарба аниқ бўлганида ҳисобни очишимиз муқаррар эди.

- Вуууууҳ! Шоҳмалик Комилов қарши ҳужумда тўпни эгаллаб олиб, тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи эди, бироқ зарбага бир оз аниқлик етишмади.

- Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, жамоамиз посбони Раҳимжон Давронов ўз ўрнида.

- Ўйин бошланди.


Ўйин ёпиқ тарзда ўтказилаётгани сабабли "Турон" клуби матбуот хизмати томонидан берилаётган матнли шарҳни эътиборингизга хавола қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика