Latest news

17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  0 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  0 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  0 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   2 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  12 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  3 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  20 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками! News

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками!

Суперлиганинг 8-турида ҳеч бир ҳакам ярқ этиб ажралиб турмади.

Аксинча, "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувини бошқарган Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг қўпол хатоси якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Одатга кўра турнинг энг яхши ҳаками аниқлаб келаётгандик. Суперлиганинг 8-турида бу номинацияга лойиқ ҳакам топилмади. Турнинг энг ёмон ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисуллаев ва унинг бригадасини кўрсатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ён қанот ҳаками  Алишер Усмонов учрашувнинг 86-дақиқасида бўлган вазиятда "қовун" туширишди. Бу вазиятда ким пенальти бўлганига ишора қилди? Аввалига Рисқуллаев "нуқта"ни кўрсатмади ва орқага кетмоқчи бўлди. Қанот ҳаками эса ўзидан-ўзи журима майдончаси ичига югуриб кирди. Хўп, агар пенальтини қанот ҳаками белгилаган бўлса, унда нега байроқчасини кўтармади? Рисқуллаев эса қанот ҳакамининг майдонга югуриб келаётганини кўриб "нуқта"ни кўрсатди. Бу ерда бош ҳакам Рисқуллаев ҳам, ён қанот ҳаками Алишер Усмонов ҳам ўз мажбуриятларини унутиб қўйишди чоғи. Видеода аниқ ва тиниқ кўринган. Пенальтини ким белгилагани тушунарсиз. Лекин якуний қарорни қабул қилиши керак бўлган Аҳрол Рисқуллаев бу вазиятда ўйин статусига мос тушмаганини исботлади ва якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўпол хатога йўл қўйди.

Аслида эса Анвар Ғофуров ўша вазиятда тўпни узоқлаштирди ва эпизод жарима майдончаси ташқарида содир бўлди.

TAS-IX эмас


Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика