Latest news

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  6 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак" News

Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда дастлаб меҳмонлар устози Мерген Оразов ва футболчи Арсланмирад Аманов иштирок этди. 

Мерген Оразов: "Ассалому алайкум. Биринчи ўринда ЎФАга илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. CAFA ва ўтган ўйинларда Ўзбекистонга қарши қандай ўйнай олишимизни кўрсатдик. Ўзбекистон кучли терма жамоа. Таркибида юқори савиядаги ижрочилар бор. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилишимиз ва вазиятлардан фойдаланишимиз керак".


Арсланмирад Аманов: "Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиб, гуруҳ фаворити. Биз қўлимизни туширмоқчи эмасмиз. Эртага чиройли ўйин кўрсатишга, нафақат ҳимояда, балки паслар орқали ўйинни ташкил қилишимиз зарур".



Мерген Оразов: - Нима учун Анталияда йиғин ўтказдик? Биринчи ўринда у ерда яхши шароитлар бор. Олдиндаги ўйинларга оптимал тайёргарлик кўришимиз керак. Иккинчидан Туркиядан Тошкентга келиш қулай. Энди Ўзбекистонга қарши биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинларимизга келсак, ҳақиқатдан ҳам учрашувнинг дастлабки қисмида кучли томонларимизни кўрсата олдик. Иккинчи бўлимда диққатни йўқотяпмиз. Бу жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ, йигитлар чарчоқ аломатида кўпроқ хатога йўл қўйишмоқда. Бу кўп факторларга боғлиқ. Таҳлил қиламиз. Футболчилар чемпионат баҳсларида катта босим олишмаяпти. Иккинчидан тажриба етишмаяпти. Тактик жиҳатдан ҳар бир йиғинда, ўйинда қўшиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги баҳсда тактик тарафлама идеал ўйин кўрсатгандик. Рақибда вазиятлар кўп юзага келмаганди. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда гол уришимиз мумкин эди. Ишлашда давом этамиз. 

Ўзбекистон терма жамоасининг кучсиз жиҳатлари ҳақида гапириш қийин. Улар сўнгги 5 йилликда кучайишга эришди. Кўп футболчилари хорижда тўп тепмоқда. Мураббий яхши савияда. Фақат прессингда актив эмаслигини айтишим мумкин. Ўзбекистон хатолардан тезда фойдаланади ва вазиятлар яратади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика