Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  31 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди News

Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди

Марказий Осиё жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан тайёргарлик ўтказмоқда.

Туркманистон миллий терма жамоаси футболчилари Анталия (Туркия)даги йиғин доирасида Гренландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашувда Туркманистон рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди (5:0). Марказий Осиё жамоасига ғалаба келтирган голларга Элман Тагаев (2), Дидар Дурдиев, Шаназар Тиркишов ва Алибек Абдураҳмонов муаллифлик қилишди.

Маълумот учун, Гренландия Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) ёки бошқа бирор қитъа конфедерацияси аъзоси ҳисобланмайди. Мамлакат шу йилннг март ойида CONCACAF'га аъзолик аризасини тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичининг “E” гуруҳида Ўзбекистон (6 июнь, Тошкент) ва Гонконг (11 июнь, Ашхобод) терма жамоаларига қарши ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. 

Айни дамда Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 10 очкодан тўплаган ҳолда “E” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Туркманистон ва Гонконг биттадан очко жамғарган ҳолда 3-4-ўринларни эгаллаб турибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика