Latest news

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  3 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  7 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Туркиянинг энг итальянча жамоаси ҳақида News

Туркиянинг энг итальянча жамоаси ҳақида

"Фатиҳ Карагумрук" – Туркиянинг энг итальянча жамоаси ҳисобланади. Нега, биласизми?

Клуб президенти Сулаймон Хумра А Серияни яхши кўради, шу сабабли ҳозирда Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси (30 турдан кейин саккизинчи ўрин) таркибида Италияда тўп тепган етти футболчи бор: Лукас Биглия, Фабио Борини, Эмилиано Вивиано, Андреа Бертолаччи, Лукас Кастро, Эрвин Зуканович ва Кристобаль Хоркера. Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас — энди "Карагумрук"нинг мураббийи ҳам италиялик.

Франческо Фариоли апрелда 32 ёшни қарши олади, у Европанинг энг ёш мураббийларидан бири ҳисобланади. Фариоли фаолиятида илк бор бош мураббий сифатида ишлайди — мавсумни Франческо "Аланьяспор" бош мураббийи ёрдамчиси сифатида бошлаганди. Бунгача у уч йил давомида "Беневенто" ва "Сассуоло"да Роберто Де Зерби штабида дарвозабонлар билан ишлаган. Ундан аввал Қатарда, ўша машҳур "Aspire Academy"да таҳлилчи бўлиб фаолият юритган. Бир неча йил давомида шахсий сайт/блогини юритган. У ерга Фариоли тактикага оид матн ва видеоларни юклаб борарди.

Фариоли Де Зерби билан "Луккезе"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётганда танишиб қолади. "Луккезе" ўшанда "Фоджа" (Де Зерби мураббий бўлган) билан ўйин ўтказган ва Фариоли рақибнинг ҳаракатлари таҳлилини ўзининг блогига жойлайди. Материал Робертогача етиб боради ва улар суҳбатлашиб турадиган бўлишади. 27 ёшида Франческо А Серияда пайдо бўлади — Де Зерби уни "Беневенто"га чақиради. Шу ўринда қизиқ бир фактни айтиб ўтиш лозим: Фариоли — "Беневенто" посбони Альберто Бриньолига "Милан" дарвозасига ўша машҳур голни уришда ёрдам берган.

"Илк машғулотлардан бирида шундай машқ бўлган — дарвозабон тўпни боши билан ўйнаши ва тўғрисидаги дарвозани аниқ нишонга олиши талаб қилинарди. Бриньолига бу машқ ёқмасди, у шунчаки унда маъно кўрмасди ва вақтни бекорга ўтказиш деб ҳисобларди. Ўша голидан кейин Бриньоли тўғри менинг олдимга югуриб келди, мен ундан: "Кўрдингми, ўша машқ нега керак бўлганини?!", — деб сўрадим.

Де Зерби биринчи учрашувданоқ Франческо Фариоли кучли таҳлилчи эканлигини сезганини таъкидлайди ва уни катта муваффақиятлар кутаётганини тахмин қилади. 

Кўрамиз, Фариоли бу тахминларни амалга ошира олармикан?! Лекин нима бўлганда ҳам ёш бўлишига қарамай, улкан тажрибага эга бўлган Фариоли фаолият зинапоясидан секин-аста кўтарилаётганини сезиш мумкин. "Фотиҳ Карагумрук" клуби эса италиялик мутахассис учун идеал жамоа, Италия футболига бефарқ бўлмаганлар даврасида қахрамонимиз янада тезроқ ўсиши, ривожланиши ва ким билади дейсиз, яқин келажакда ТОП-5 чемпионатларидан бирида пайдо бўлиши ҳам мумкиндир...


Нозима Зарипова хориж сайтлари асосида тайёрлади  

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика