Туркия ва Россия чемпионатларида ҳам мавсум ғолиблари муддатидан олдин маълум бўлди
01 may 2022 08:40
News
Туркия ва Россия чемпионатларида ҳам мавсум ғолиблари муддатидан олдин маълум бўлди
“Трабзонспор” 7-маротаба Туркия чемпионлигини қўлга киритди.
Жамоа охирги марта бунга 1984 йил эришганди.
Абдулла Авжи шогирдлари чемпионат 35 туридан кейин 77 очко билан ғолибликни расмийлаштирди. Мусобақа якунига эса 3 тур қолган ва энг яқин таъқибчи “Фенербахче” ҳисобида 68 балл бор.

РПЛда эса “Зенит” қаторасига 4-маротаба титул соҳибига айланди.
Сергей Семак шогирдлари 27-турда “Локомотив”ни (3:1) таслим этиб, очколари сонини 61 тага етказган ҳолда муддатидан олдин бош соврин эгасига айланди.
Петербургликлар ўз тарихида 8-маротаба ушбу титулни қўлга киритди.

Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments