Latest news

18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:49Суперлига. "Нефтчи" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум!  7 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  3 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6 16:05Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади?  2 15:55ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак  1 15:29"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  3 15:00"Бавария" Доннаруммага қизиқмоқда  2 14:38Англия терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  5 14:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  1 14:05Модрич: "Ҳар уч кунда ўйнай оламан"  6 13:41Ўзбекисион U-18 терма жамоаси йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати  6 13:24Суперлига. 2-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Хоразм" ва "Бухоро" 1 нафардан йўқотишга эга  1

Туркия терма жамоаси 12 август куни Тошкентга етиб келади News

Туркия терма жамоаси 12 август куни Тошкентга етиб келади

Туркия миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун 12 август куни Тошкентга етиб келади.
14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Туркия миллий терма жамоаси делегацияси 12 август куни Тошкент шаҳрига етиб келади. Туркия Футбол Федерацияси хабарига кўра, Туркия терма жамоаси аъзолари 11 август куни йиғиладилар ва 12 август куни Тошкентга учадилар. Маълумот ўрнида, Туркия терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Овчи Ўзбекистонга қарши ўйин учун 35 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди. Терма жамоанинг Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг якуний таркиби Тошкентга учиш арафасида маълум бўлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ўртоқлик ўйини Туркия терма жамоаси учун сентябрь ва октябрь ойларида бўладиган ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берса, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бу ўйин орқали ЖЧ-2014 саралаш плей-оффида Иордания терма жамоасига қарши кечадиган ўйинлар учун тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни аввалроқ хабар берганимиздек, озарбайжонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Мазкур ўйиннинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика