Туркия Суперлигаси. Анқара клуби тор-мор этилди ёхуд 4-тур якуни
17 sep 2019 18:25
News
Туркия Суперлигаси. Анқара клуби тор-мор этилди ёхуд 4-тур якуни
Амалдаги чемпион ўзига кела бошлади
"Галатасарой" ўз майдонида "Қосимпошо"ни мағлубиятга учратди. Ўйиндаги ягона голга Радамель Фалкао муаллифлик қилди. Шу билан жамоа, қаторасига иккинчи ўйинда ғалаба нашидасини сурди ва 5-ўрингача кўтарилиб олди. Меҳмонлар эса, омадсизликдан кейин яққол аутсайдерга айланишди.
Galatasaray Radamel Falcao - 38' |
Super Lig . Round 4 13/09/2019, 23:30 0
:
1
Finished
|
Kasimpasa |
Stadium: Ali Sami Yen Spor Kompleksi Turk Telekom Stadyumu
Яна бир дуранг
"Антальяспор" кетма-кет иккинчи ўйиндирки, сулҳга рози бўлмоқда. Бу сафар "Қайсариспор" Анталия шаҳридан 1 очко билан қайтди. Дастлаб, мезбонлар Густаво Бланкони голи эвазига ҳиобни очишди. Бўлим оҳирида кўпчиликка маэлум ва машҳур бўлган Эммануель Адебайор орадаги фарқни иккитага оширди. Бироқ, танаффусдан кейин меҳмонлар Озканнинг пенальтидан киритган тўпи орқали ҳисобни қисқартиришди. 74-дақиқада Пулен мувозанатни тиклади ва ўйин 2:2 кўринишидаги жанговар дуранг билан якунланди.
Буюк клубнинг навбатдаги омадсизлиги
"Бешиктош" ўртамиёна жамоа "Газиантеп" майдонига сафар қилиб, кутилмаганда ютқазиб қўйди. Ха, меҳмонларнинг дарвозасини ўша машҳур омадсиз Лорис Кариус қўриқламоқда ва навбатдаги мағлубият. Жамоага Муҳаммад Эль-Нени ҳамда Адем Ляйич каби футболчилар ҳам ёрдам бера олишмади. Ўйинга келсак, Твумаси 8-дақиқадаёқ юзага келган пенальтидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда Вурал ва Чибсалар биттадан тўп киритиб, ҳисобни йириклаштиришди - 3:0. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Найир жамоаси учун умид чироғини ёқди. Бироздан сўнг, "Челси" тарбияланувчиси Хатчинсон гол уриб ўйинга интригани қайтарди. Аммо, "Бешиктош"нинг кучи бундан ортиғига етмади.
Gaziantep FK Patrick Twumasi - 8', Guray Vural - 58', Raman Chibsah - 79' |
Super Lig . Round 4 14/09/2019, 23:00 2
:
3
Finished
|
Besiktas Mehmet Umut Nayir - 83', Atiba Hutchinson - 84' |
Stadium: Gaziantep Stadyumu
Истанбулда муроса
"Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Сивасспор" билан баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди. Истанбулликлар жорий мавсум ҳисобидан биринчи марта дуранг қайд этди. "Сивасспор" эса бу ўйиндан сўнг турнир жадвалининг 10-ўрнига тушиб қолди.
Икки томонга ҳам фойда келтирган сулҳ
"Ризеспор" аутсайдер "Гёзтепе"ни ўз майдонида қабул қилиб, 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди. Қизиғи, ушбу натижадан сўнг иккала жамоа ҳам мусобақа жадвалида кўтарилишга муваффақ бўлишди. "Ризеспор" икки поғона юқорилаб, 2-ўринни эгаллади. Меҳмонлар эса, 16-қаторга жойлашиб олди.
Анқара шаҳри жамоаси шарманда бўлди
"Анқарагюжю" ўзининг уй стадионида "Йени Малатьяспор"га жуда хунук кўринишда мағлуб бўлди - 0:4. Меҳмонларнинг голларига Яхович, Тьеви Бифума, Гильерме ва Дональдлар муаллифлик қилишди. Бу баҳсдан кейин, анқараликлар 6 поғона пастлади - 12-ўрин. "Йени Малатьяспор" эса айнан шу 12-қатордан 7-ўрингача кўтарилиб олди.
Турдаги тўртинчи дуранг
Ха, 4-тур доирасидаги ўйинларнинг тўққизтасидан нақ тўрттасида жамоалар муроса кўчасини танлашди. "Трабзонспор" қуйи поғоналардан бирини банд этиб турган "Генчлербирлиги" билан сулҳга рози бўлди. Таркибида Жон Оби Микель ва Даниэл Старриждек ўйинчиларга эга бўлган трабзонликлар биринчи бўлимда Новак ва Станкуларнинг голлари билан биринчи бўлимни ғолиб сифатида тугатишди. Бироқ, ўйиннинг иккинчи ярмида, олдинига Сёрлот белгиланган 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Шундан сўнг, меҳмонлар ҳужумга зўр беришди ва якунда ўз мақсадларига эришишди. Бу вазитда Стефан Сессеньон жамоаси жонига оро кирди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан тугади.
Кутилмаган натижа
Мавсумни ажойиб тарзда бошлаган дебьютант жамоа "Денизлиспор" ўз муҳлислари қаршисида ўйнаб, "Коньяспор"га ютқазиб қўйди. Мезбонлар ушбу мағлубиятдан кейин бор ёғи бир поғона патга тушиб, 4-ўринни эгаллаб турибди. "Коньяспор" бўлса, минимал ҳисобдаги ғалабадан сўнг 9-қаторгача кўтарилишга эришди. Ўйиндаги ягона голга 54-дақиқада Мийя муаллифлик қилди.
Турнинг марказий ўйини
Ўтган мавсум якуний турнир жадвалининг экваторидан жой олган "Аланьяспор" муросасиз бўлган беллашувда "Фенербахче"ни мағлубиятга учратди. Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилган бўлсада, якуний натижа улар учун қониқарсиз кўриниш олди. Жигержининг голидан сўнг, бўлим сўнггида Паписс Сиссе тезкор "дубль"ни расмийлаштирди. Ўйиннинг иккинчи ярмида Фернандес тўп киритиб, ўйинга мантиқий нуқтани қўйди - 3:1. "Аланьяспор" юз фоизлик натижа билан пешқадамга айланди. "Фенербахче" 7 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда.
Alanyaspor Papiss Demba Cisse - 45', Papiss Demba Cisse - 46', Junior Fernandes - 62' |
Super Lig . Round 4 16/09/2019, 23:00 1
:
3
Finished
|
Fenerbahce Tolga Cigerci - 39' |
Stadium: Bahcesehir Okullari Stadyumu
Хондамир Ҳакимов тайёрлади
Comments