Турк гранди Промесни ижарага олмоқчи News

Турк гранди Промесни ижарага олмоқчи

"Аякс" ярим ҳимоячиси Куинси Промес фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

29 ёшли футболчига Истанбулнинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдирмоқда. Турклар Промесни мавсум сўнгга қадар ижарага олишмоқчи. Томонлар музокара олиб боришмоқда.

Олдинроқ вингерга Москванинг "Спартак" клуби қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди. Куинси "қизил-оқлар" сафида 2014-2018 йилларда ўйнаган.

Промес жорий мавсум Эредивизия сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика