Latest news

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

"Турин дербиси", ЕЧЛдан кейинги "Наполи" ва "Милан" — А Серия 24-тур превьюси News

"Турин дербиси", ЕЧЛдан кейинги "Наполи" ва "Милан" — А Серия 24-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида 24-тур учрашувлари старт олади.

"Эмполи" - "Наполи"

Бу учрашувда Занетти жароҳат сабаб Дестро ва "Наполи" собиқ футболчиси Тонелли хизматларидан фойдалана олмайди. Камбьягининг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Акпо-Акпро эса дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборади. 

Меҳмонлар сафида бу учрашувни Распадори жароҳат сабаб ўтказиб юбориши аниқ, Осимхен ва Кварацхелиянинг жамоага ёрдам бериши эса сўроқ остида. Бундай ҳолатда Спаллеттининг бор эътибори Чемпионлар Лигасига қаратилади. Шу сабабли у баъзи етакчиларига дам бериши мумкин. Устига-устак "Наполи"да захира билан муаммо йўқ ҳисоби.

Жамоаларнинг аввалги тўқнашувида "Наполи" ўз уйида осон ғалабага (2-0) эришган. Бу сафар ҳам неаполликлар фаворит сифатида кўрилмоқда. Мутахассислар мезбонларга буткул ишонишмаяпти. Бироқ етакчига осон бўлмайди деб тахмин қиламиз. Чунки "Эмполи" бир неча бор топ рақибларга қарши етарлича бош оғриқ туғдирган.


"Болонья" - "Интер"

Марказий ҳимоячи Сумаоро соғайиб, сафга қайтгани Тиаго Мотта учун ажойиб янгилик бўлгани аниқ. Сабаби "Болонья"да йўқотишлар етарлича. Баньолини, Зиркзее ва Бонифацидан ташқари, асосий ҳужумчи Арнаутович ҳам жамоага ёрдам беролмайди. Бундан келиб чиқадики ҳужумда Сориано ва Бэрроу ҳаракат қилади. 



"Интер" таркибида эса Корреадан бошқа йўқотишлар йўқ. Шундай экан Инзаги Чемпионлар Лигаси учрашувидан кейин ким қандай ҳолатда эканлигини баҳолаши ва шундан келиб чиқиб таркиб танлаши мумкин бўлади. Катта эҳтимол гол урган Лукаку ҳужумда Лаутарога шерик бўлади.

Аввалги учрашувда "Интер"нинг иштаҳаси очилиб, рақиб дарвозасига олти (!) бор тўп йўллаган. Қизиғи, уларнинг биринчисини "Болонья" футболчиси ўз дарвозасига урган. "Нерадзурри" бўлажак учрашувда ҳам фаворит, аммо миланликлар аввалги баҳс натижасига яқин ҳам бора олмасалар керак. "Болонья" осон рақиб эмас, ЕЧЛдан кейин маълум даражада чарчаган "Интер"га осон бўлмаслиги аниқ.


"Милан" - "Аталанта"

Пиоли учун яхши янгилик — Меньян ва Флоренци сафга қайтишди. Улар шу турдаёқ майдонга тушиши аниқмаску, лекин эҳтимоли йўқ эмас. Бенассера ва Калабрия эса жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Ҳимоя марказида яна Тиавни кўрамиз, ҳужумда эса асосий юк Леао ва Жиру елкасига тушади. 

"Аталанта" ҳақида гапирадиган бўлсак, Хатебур, Мураторе ва Сапата жароҳат туфайли, Демираль сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан келиб чиқадики ҳужумда Бога-Лукман-Хойлунн учлиги кўришимиз деярли аниқ.



Биринчи даврада жамоалар муросасиз ўйин охирида муроса кўчасини танлашганди — 1-1. Бўлажак тўқнашувда эса "Милан"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Пиоли жамоаси қаторасига 3 та ғалабани расмийлаштирди ва чиндан яхши спорт формасида бўлиб турибди. Ҳа, жамоа у қадар мукаммал ўйин намойиш қилмаётгандир, бироқ "Аталанта" ҳам ҳозир зўр ҳолатда эмас. Гасперини шогирдларига аввалги тезкорлик ва енгиллик етишмаяпти.


"Ювентус" - "Торино"

Бу учрашувда Локателли, Погба ва Миретти иштирок этмаслиги аниқ. Аммо дисквалификациясини ўтаб бўлган "Торино"нинг собиқ аъзоси Бремер сафга қайтади. Ҳужумда Аллегри кутилмаган янгилик қилмаса керак. Костич-Ди Мария-Влахович учлиги Туринга навбатдаги очколарни олиб бериш учун ҳаракат қилишади. 

"Торино"да эса таркиб билан муаммолар кам эмас. Мисол учун Пеллегри, Влашич, Зима ва Риччи ҳамон тикланиш жараёнини бошдан ўтказяпти. Линетти умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва балки майдон марказдан жой эгаллар. Ундан олдинроқда Карамо ва Миранчук жойлашади ва Санабрияни қўллаб-қувватлашади.



Ушбу рақибларнинг аввалги баҳси бироз зерикарли бўлган. "Ювентус" эса минимал ҳисобда (1-0) ғалаба қозона олганди. "Кекса синьора" яна фаворит, аммо бу сафар бир интрига бор. Жамоалар мусобақа жалвалида анчадан буён бунчалик яқин жойлашмаганди. Шубҳасиз, "буқалар" учун бу қўшимча мотивация, лекин очко олиш осон бўлмайди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика