Latest news

15:16Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  2 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  20 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3

Тур мухлислари - Тошкентда News

Тур мухлислари - Тошкентда

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувларда энг кўп мухлис тўплаган ўйин сифатида Тошкент дербиси етакчи бўлди.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисини кузатиш учун стадионга 18770 нафар томошабин ташриф буюрди.

Бу кўрсаткич турдаги энг яхши натижага айланди. Шу боисдан ҳам турнинг энг фаол мухлислари сифатида тошкентлик ишқибозларни қайд этдик.

Бу борада иккинчи ўрин Қаршидаги ўйинда кузатилди. "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувида 11232 томошабин ташриф буюрди. Термиздаги "Сурхон" - "Динамо" беллашувида 9214 нафар мухлис келди. Тўртинчи кўрсаткич сифатида Навоийдаги ўйин киритилди. "Қизилқум" - АГМК ўйинини 7833 нафар ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди. Фарғонада ўтган "Қўқон-1912" - "Андижон" баҳсида 6651 нафар мухлис ташриф буюрди. Бекободдаги ёмғирли ўйин "Металлург" - "Бухоро" учрашувида 4178 нафар томошабин келди.

Шунингдек, иккинчи тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувида атиги 4118 нафар мухлислар ташриф буюрди ва бу борада энг кам кўрсаткич айнан чемпион жамоа иштирокидаги баҳсда кузатилди.

Шу тариқа Суперлиганинг 2-тури учрашувларида жами 61996 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8856 нафар томошабиндан тўғри келмоқда.

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи) 

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика