Latest news

20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  0 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  5

Тур иқтибослари: "Фақат "Пахтакор"га омад тилайман, қолган рақибларга соғлиқ" News

Тур иқтибослари: "Фақат "Пахтакор"га омад тилайман, қолган рақибларга соғлиқ"

Суперлиганинг 8-туридан кейинги матбуот анжуманлари Арвеладзе фақат "Пахтакор"га омад тилашини, Қосимов ҳаммага инсоф беришини, Зуҳуров пенальти қайтариш бўйича алоҳида шуғулланиш кераклигини таъкидлашди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин Шота Арвеладзега "Эртанги "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувида "Локо"га омад тилайсизми?", деб берилган саволга "Пахтакор" бош мураббийи қуйидагича жавоб қайтарди:

"Мен фақат "Пахтакор"га омад тилайман. Қолган рақибларга эса соғлиқ", - деди Шота Арвеладзе.

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов барчага инсоф сўради.

"Пенальти йўқ эди. Ҳеч қандай пенальти бўлмагани хаттоки мен ўтирган жойдан кўринди. Ҳаммага инсоф берсин! "Бунёдкор" нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашади", - деди Миржалол Қосимов.

Шунингдек, "Бунёдкор" дарвозабони Мурод Зуҳуров "Буёғига ҳар турдан олдин пенальти қайтариш борасида алоҳида шуғулланиш керакдир", деб берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Балки ростанам энди ҳар турдан олдин пенальти қайтариш борасида алоҳида шуғулланишни одатга айлантирамиз шекилли. "Бунёдкор" ютуқ учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Аммо ҳамма нарса фақатгина бизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эмас экан", - деди Мурод Зуҳуров.

"Бунёдкор" ҳимоячиси ва иккинчи пенальти белгиланган вазиятда асосий иштирокчилардан бири бўлган Анвар Ғофуров эса Марат Бикмаевга инсоф тилади.

"Марат Бикмаевга инсоф берсин! Тўғри, у ўз ишини қилди. Аммо европа футболида бундай жентельменликларни кўрганмиз. Барибир одам инсонийликни йўқотмаслиги керак. Бикмаев пенальти йўқлигини бош ҳакамга айтса бўларди", - деди Анвар Ғофуров.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика